БЕКТЕМИР. “Тошкент шаҳри Бектемир туманидан ёзмоқдамиз. Газ ҳисоблагич қўйилганига 2 йил бўлган эди, тўсатдан ишламай қолди. Тошкент бўйича фақат битта жойда таъмирлар екан. Олиб борсак 96 минг сўм олди. Янгиси 220 минг сўм. Устанинг айтишча, ҳар 4-5 йилда бузилар экан. Ҳар ойда газга пул тўласак, яна ҳар 3-4 йилда шунча пул сарфлаб ҳисоблагични таъмирласак... Оддий аҳолига бу оғирлик қилади. Ҳисоблагич таъмирини газ идораси ўз зиммасига олсин”.
(Бу хабар Озодликка 29 июнь куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|