ХОРАЗМ. “Хоразм вилояти Боғот туманидан ёзмоқдамиз. Асли бухороликмиз. 7 август куни Боғот мол бозоридан 8 бош қорамол сотиб олдик. Машинага юклаб Бухорога кетаётганимизда Ҳазорасп туманига қарашли “Тошсақа” карантин пости ходимлари орқага қайтиб, бошқа постдан чиқиб кетишимизни айтишди. Агар буйруқни бажармасак, моллар мусодара қилинар экан. Ноилож орқага қайтдик ва соат 11 ларда Урганч туманига қарашли “Чолиш” карантин постига етиб келдик. Бу ердаги ходимлар Хоразм ҳокими Ф.Эрманов махсус фармойиш билан вилоятдан мол олиб чиқишни тақиқлагани, фақат олиб киришга рухсат борлигини айтишди. Бизга кабинет ойнасига ёпиштирилган фармойишни кўрсатишди. Аммо суратга туширишимизга рухсат беришмади. Неча соатдан бери молларимиз билан иссиқда турибмиз.
Хоразм алоҳида давлат эмас, мамлакатимизнинг бир вилояти-ку! Вилоят ҳокимининг чорва олиб чиқишни тақиқлаши қонунга тўғри келадими? Бу борада мутасаддилардан расмий изоҳ кутиб қоламиз”.
(Бу хабар Озодликка 8 август куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|