ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан ёзмоқдаман. Туман ҳокимлиги халқ билан мулоқот қилмасликнинг оддий ва осон йўлини топди. Ҳокимлик биноси эшигига қулф урилди, бошқа эшикдан эса қоровул ичкарига киритмаяпти. Доимгидек халқ сарсон.
Ҳоким ва ҳокимлик вакиллари тадбирбозлик ва қарсакбозликни жойига қўймоқда. Ҳамма иш жойида экан хусусида сохта маълумотларни юқорига жўнатишдан бўшашмаяпти.
Туманга янги ҳоким тайинлангач, аҳолининг ҳокимликка ишончи бироз бўлса-да қайтганди. Бу ишонч бугунги кунга келиб саробга айланмоқда. “Эски тос, эски ҳаммом” деб шуни айтсалар керак”.
(Бу хабар Озодликка 11 июль куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|