Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:32

СУРХОНДАРЁ – “Шарғункўмир” АЖ раҳбарияти қонуний ҳақини талаб қилган ходимларга тазйиқ ўтказмоқда” (ВИДЕО)


ШАРҒУН. “Сурхондарё вилояти “Шарғункўмир” АЖ кони ишчи-ходимлари номидан ёзмоқдамиз. Биз жорий йил 13 август куни маошимиз камлиги, сут ва озиқ-овқат маҳсулотлари сабабсиз берилмаётгани ҳамда корхонамиздаги бошқа ҳолатлар сабаб йиғилиб, раҳбариятга арз қилган эдик. Аммо раҳбарият ушбу ҳолатни тескари талқин қилиб, ҳақини талаб қилган ходимларни ишдан бўшатмоқда, уларга тазйиқ ўтказмоқда. Масалан, кон диспетчери Суҳроб Сафаровга ишчиларни раҳбариятга қарши гижгижлаш, оммавий тартибсизлик уюштириш каби туҳмат айблар тақалмоқда. Унга ва оиласига босим ўтказилмоқда. Шу сабаб ҳамкасбимиз жуда тушкунликка тушиб қолган. Биз пичоқ бориб суякка тақалганидан кейин ҳақимизни талаб қилиш учун чиқдик. Бизни Суҳроб Сафаров бунга даъват қилгани ёки мажбурлагани йўқ. Раҳбариятдан С.Сафаров ва бошқа ҳамкасбларимизга ноқонуний тазйиқ ва босимларни тўхтатишларини талаб қиламиз. Зеро, биз демократик давлатда яшамоқдамиз. Демократик давлатда эса ишчилар ўз қонуний ҳақ-ҳуқуқини талаб қилгани учун тазйиқ ёки таъқиб қилинмайди!”

(Корхона ишчилари шу йилнинг 14-15 август кунлари иш ташлагани ҳақида Озодлик 22 август куни хабар қилган. Кон ишчилари "иш ҳақининг ниҳоятда озлиги, корхона раҳбарларининг ғайриқонуний ишлари, давлат мулки талон-торож қилинаётгани"дан норози эканини билдирганди. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг 24 август куни расмий баёнотида билдиришича, махсус комиссия текшируви натижасида, 9 мулозим ишдан олинган.)

(Бу хабар Озодликка 24 октябрь куни келган.)

Шарғун кўмир кони ишчилари норозилиги
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:07 0:00

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG