ЎЗБЕКИСТОН. “Uzcard пластик карта тизимига ўрганган эдик. Яқиндан бошлаб Humo деган тизим чиқибди. Албатта, ҳар бир соҳада, жумладан, тўлов тизимида ҳам рақобат бўлгани яхши. Аммо Humo тизими мижозларга мажбурлаб тиқиштирилмоқда. Масалан, айни кунларда “Трастбанк” ўз мижозларига Uzcard карталарини бермаяпти, фақат Humo карталарини мажбурлаб бермоқда. Аммо Humo карталарини ҳали ҳеч қаерда ишлатиб бўлмаяпти. Ундан пул нақдлаштирадиган банкомату терминаллар йўқ. Сlick тизимига ҳам тушмайди.
Humo маъмуриятига қўнғироқ қилсак, “банкларни терминал ва банкомат сотиб олишга мажбурлаяпмиз, аммо улар пайсалга солмоқда” дейишди. Янгилик шундай маъмурий мажбурлов йўли билан жорий этиладими?”
(Бу хабар Озодликка 25 июль куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|