АНДИЖОН. “Андижон дон маҳсулотлари ҳиссадорлик жамияти ишчилари мажбуран кўча тозалагани олиб чиқилди. Орамизда рўзадорлар ҳам бор. Суратда Қўрғонтепа дон маҳсулотлари жамиятининг 50 дан ортиқ ходими Андижон–Хонобод трассасида ишлаётганини кўриш мумкин. Биз билан ободонлаштириш бўлими ходимлари ҳам кўча тозалади. Раҳбарлар “уларнинг бари ободонлаштириш ходимлари эди” деб ёлғон маълумот бермасин!
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Дон маҳсулотлари акциядорлик жамияти ишчилари дам олиш кунлари фермерлар ерида ҳам ишлатилмоқда. Жаноб президент, Андижонга тезроқ келинг, сизни кутавериб йўлда қийналиб кетдик!”
(Бу хабар Озодликка 13 май куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|