ТОШКЕНТ. “Тошкент вилоятидан ёзмоқдамиз. Вилоят касб-ҳунар таълими бошқармаси раҳбари А.Зокиров Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллигига тайёргарлик кўриш ҳақида буйруқ чиқарган. Буйруқда таълим муассасаларида куну тун навбатчилик ташкил қилиш ҳам белгиланган. Бу ахир таълим соҳаси ходимларининг ҳуқуқини очиқдан-очиқ бузиш-ку! Таълим масканларида қоровул ишласа, нега энди ўқитувчилар ҳам навбатчиликда туриши керак? Мажбурий меҳнат қачон тўхтатилади?”
(Бу хабар Озодликка 10 август куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|