ЗАРАФШОН. “Навоий вилояти Зарафшон шаҳридан ёзмоқдамиз. Мурунтов қўрғони шаҳардан 50 км узоқликда жойлашган бўлиб, 7-мактаб ўқитувчилари қатнаб ишлайди. Мактаб маъмурияти барча ўқитувчиларни, жумладан узоқдан қатнаб ишлайдиганларни босим остида ишлатмоқда. Бу ҳам етмагандек, ўқитувчилар 20 августдан 5 сентябрга қадар кечаю кундуз навбатчилик қилар экан. Ҳуқуқи поймол этилаётган ўқитувчилар дардига ким қулоқ тутади?”
(Бу хабар Озодликка 15 август куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|