МИРЗО УЛУҒБЕК. “Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари альянсидан мактуб йўлламоқдамиз. Жорий йил 17-18 август – шанба ва якшанба кунлари Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “Камалак” болалар боғчаси тарбиячилари ҳам энагалари боғча ҳудудини тозалаш бўйича мажбурий ишга жалб этилган.
МТМ раҳбарияти Ўзбекистон президентининг мустақилликка тайёргарлик кўриш хусусидаги қарорини асос қилиб кўрсатган. Тарбиячи ва энагалар вояга етмаган фарзандлари билан боғча ҳудудини тозалаган.
Аслида эса боғча штатида фаррошлар қайд этилган. Нега уларнинг вазифасини тарбиячи ва энагалар қилиши керак? Ҳашар ниқобидаги мажбурий меҳнат бошқа боғчаларда ҳам амалга оширилгани ҳақида хабарлар бор. Инсон ҳуқуқлари альянси ушбу ҳолат юзасидан тегишли идораларга шикоят йўллаган”.
(Бу хабар Озодликка 24 август куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|