ЧИРОҚЧИ. “Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан ёзмоқдамиз. 20-мактабда нормал таълим учун шароит йўқ. Мактаб хароб аҳволда. Бунинг устига, болалар сони кўплигидан 3 сменада ўқиш ташкил қилинган. 240 ўринли мактабда 500 дан зиёд бола ўқийди.
Маҳаллий матбуотда аввалроқ ушбу мактаб муаммоси кўтарилганда, ХТБ бу ерда ўқувчилар ўқимайди деб раддия берганди. Ҳолбуки, фарзандларимиз шу аҳволда таълим олиб келмоқда.
Халқ таълими вазирлигидагилар вазиятдан хабардор, аммо болаларимизнинг тақдири уларни кўп-да қизиқтирмаяпти шекилли...”
(Бу хабар Озодликка 12 ноябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|