Линклар

Шошилинч хабар
30 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:00

НАМАНГАН – “60 дан зиёд кишидан юк машинаси учун миллионлаб пул олган фирма раҳбари қаерга ғойиб бўлди?”


ЧОРТОҚ. “Мен – Шерзод Ортиқов, Наманган вилоят, Чортоқ туман, Мустақиллик кўчаси, 2-уйдан ёзмоқдаман. Жорий йил 12 сентябрь куни “MAN” русумли самосвал сотиб олиш мақсадида “Дом техники” МЧЖ билан шартнома қилдим. Шу куннинг ўзида умумий тўловнинг ярми – 164 миллион 160 минг сўмни мазкур фирма ҳисобига ўтказдим. Шартномага асосан фирма 35 иш кунида самосвални етказиб бериши керак. Аммо бизга маълум қилишларича, “Дом техники” МЧЖ раҳбари, Туркия фуқароси бўлган Х.К. йўқолиб қолибди.

Мендан ташқари 60 дан зиёд киши ушбу фирма билан самосвал ва юк автомобиллари хариди бўйича шартнома қилган. Аммо айримлар 5 ойдан бери машинасини ололмаяпти. Биз Яккасарой туман прокуратурасига ариза бердик. Айни пайтда вазият қандай эканини билолмаяпмиз. Ушбу масалада амалий ёрдам кутиб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 28 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG