CАМАРҚАНД. “Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий кўп тармоқли поликлиниканинг тери-таносил касалликлари бўлимидан ёзмоқдамиз. Ишхонамизни Навоий шоҳкўчасидаги собиқ сил диспансерига кўчиришмоқчи. Аввало, у бинода ишлаш учун умуман шароит йўқ. Бу ҳам етмагандек, биз – ходимларни ўша эски бинони ўз ҳисобимиздан таъмирлашга мажбурлашмоқда. Ҳар битта хона таъмирига камида 3 миллион сўм кетар экан. Маошимиз бир милллион сўмга бормайди, таъмирга бунча пулни қаердан оламиз? Таъмир учун давлат пул ажратиши керак-ку!
Шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасига мурожаат қилсак, “агар яна бир марта шикоят қилсангиз, ишхонангизни ёпамиз” дея таҳдид қилишди.
Яна бир муаммо. Ҳамшираларни иш вақти мажбурий ҳашарга жалб этиш давом этмоқда.
Ушбу ҳолатлар юзасидан мутасадди идоралардан амалий кўмак кутиб қоламиз”.
(Бу хабар Озодликка 21 август куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|