ОЛМАЛИҚ. “Тошкент вилояти Олмалиқ кон-металлургия комбинати Мис бойитиш фабрикасидан ёзмоқдамиз. STга фабрика кириш йўлагига атиги 3 дона турникет ўрнатилгани, оқибатда 5 минг киши турнақатор навбатда қолиб кетаётгани ҳақида мактуб йўллаган эдик. Мактуб чиққач, кириш йўлаги таъмирланди, эшик ва турникетлар сони кўпайтирилди. Аввалгидек навбатда туришлар энди йўқ! Ишчилар муаммосига бефарқ бўлмаган раҳбариятга ва мактубимизни чоп этган Озодликка раҳмат деймиз”.
(Бу хабар Озодликка 20 май куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|