Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:51

ФАРҒОНА – “Ҳоким бошпанасиз аёлни “лўлига уй шарт эмас, кўчада ухлайверади” деб ҳақорат қилди”


БУВАЙДА. “Мен – Муқаддас Ҳамдамова, Фарғона вилояти Бувайда тумани Жалаер маҳалласидан ёзмоқдаман. Икки фарзандим бор. Турмуш ўртоғим 8 йил аввал ташлаб кетган. Шунча йилдан бери уй-жойсизман, ижарада тураман, қабристон ва масжидларда яшаб юраман. Катта қизим 2009 йилда сурункали перанефритга чалинган.

8 йилдан бери бир хоналигина бўлса-да, уй сўраб мурожаат қилмаган идорам қолмади. 2018 йил туман ҳокими ҳузурига бир неча бор йиғлаб бордим. Уй учун 2 миллион тўлов топинг, қилиб берамиз деди. Фоизга қарз олиб банкка борсам, банк ходимлари мунтазам ойлик олмасангиз уй берилмайди деб қайтаришди. Яна ҳоким ҳузурига бордим. Йиғлаб вазиятни тушунтирдим. У эса пинак ҳам бузмай “лўлига уй керак эмас, кўчада ҳам тунайверади” деб ҳақорат қилди. Уй ололмаганим етмагандек қарз бўлиб ҳалигача фоизини тўлайман.

Она уйимга сиғмайман. Қизларим тайин уй-жой йўқлигидан ойлаб мактабга қатнай олмайди. Президент қабулхонасига ҳам неча марта мурожаат қилдим. Келиб суратга тушириб, шу билан дараксиз кетишади. Шундай катта давлатимиз мен каби бир муштипар онага ёрдам беради деган умиддаман”.

(Бу хабар Озодликка 4 август куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG