Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:51

АНДИЖОН – “Биринчи президент даврида бошланган қурилиш ишлари ўлда-жўлда қолиб кетди” 


АСАКА. “Андижон вилояти Асака шаҳридан ёзмоқдамиз. Биринчи президент даврида Асакани кенгайтириш, йўллар ва канализация тизимини янгилаш ишлари бошланди. Кўп ерлар бузилди. Аммо 5-6 йил аввал бошланган ишлар маблағ йўқ деган баҳона билан ўлда-жўлда қолиб кетди.

Ҳокимият вакиллари бузишдан аввал харажатларни ҳисоб-китоб қилиб олса бўлар эди-ку! Чиройли асфальт йўлларни харобага айлантиришди. Айниқса, Асака–Шаҳрихон йўли кавланган ҳолда қолиб кетди. А

втомобиллар иложсиз қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланмоқда. Андижон–Асака, Асака– ДЭУ йўли ҳам шу аҳволда.

59-мактаб ёнини ҳам қазиб, ичимлик суви қувурини ёриқ ҳолда ташлаб кетишди. Шундан бери сув исроф бўлиб оқиб ётибди. Умуман, ишни чала-ярим аҳволда қолдириш бизда одатга айланмоқда.

Асакадаги автомобиль заводига чет элдан кўп меҳмонлар келади. Улар автомобиль шаҳри аҳволини кўриб кулиб кетмайдими? Вилоят ҳокими Асакадаги вазиятни ҳам назоратга олса бўларди”.

(Бу хабар Озодликка 26 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG