Линклар

Шошилинч хабар
17 сентябр 2024, Тошкент вақти: 00:19

САМАРҚАНД – “Cолиқчилар: дам олиш кунисиз ишлаш ва ярим тунга қадар давом этадиган селекторлардан чарчадик!”


САМАРҚАНД. “Самарқанд вилоятидан мактуб йўлламоқдамиз. Солиқ тизимида ишлаймиз. Тизимда меҳнат қонунчилигига риоя қилинмаяпти. Иш соат 8:00 да бошланиб камида соат 23:00 гача давом этади. Шанба ва якшанба кунлари ҳам шу аҳвол. Бу ҳам етмагандек, вилоят ва туман раҳбарлари эрталаб соат 7:00 да ёки кечки соат 22:00 да бошланиб, ярим тунгача давом этадиган селектор мажлислари ўтказади, куракда турмайдиган ҳақоратлар ёғдиради. Дам олиш кунлари, яъни шанба ва якшанба кунлари ҳам барча бўлим ходимлари ер ва мол-мулк солиқларини йиғиш учун хонадонма-хонадон юради. Меҳнат таътилига чиққан ходимлар эса муддатидан олдин ишга чақириб олинади. Дам олиш кунлари ишга жалб қилганлари учун ҳақ тўлашмайди. Хуллас, тизим ходимлари ҳам руҳан, ҳам жисмонан чарчадик. Солиқ тизими ходимлари ҳам инсон. Бизни меҳнат қонунчилиги талабларига мувофиқ ишлатишларини талаб қиламиз”.

(Бу хабар Озодликка 8 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG