БОЁВУТ. “Сирдарё вилояти Боёвут туманидан ёзмоқдамиз. Туман ҳокими катта тадбиркорларга ўлпон солиб, қиммат реклама баннерлари ўрнатишни бўйнига илмоқда. Эътироз билдирган тадбиркорлар назоратга олинмоқда. Суратда кўриб турганингиз “Mening Boyovutim” ёзуви худди даланинг бир четига қўйилгандек таассурот уйғотади. Йўқ, ундай эмас. Бу – Боёвутнинг қоқ маркази! Ён-атрофни ободонлаштириш ҳам бечора тадбиркорлар зиммасига юкланмаса эди...”
(Бу хабар Озодликка 16 июнь куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|