Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:11

СИРДАРЁ – “ST-таъсир: мактаб ўқувчиси нобуд бўлган йўлда светофор ва радар ўрнатиш масаласи ўрганилмоқда”


“Сиздан Телеграм”да Сирдарё вилояти Боёвут тумани “Бунёдкор” МФЙ аҳлининг гавжум йўлда светофор ва радар ўрнатилмагани оқибатида авариялар содир бўлаётгани ҳақида мактуб чоп этилган эди. Бу борада жавоб йўллаган Боёвут тумани ҳокимлиги маҳалла аҳлининг хавотири ўринли эканини таъкидлаган. Қуйида жавоб хати тўлиқ эълон қилинмоқда:

“Яна норасида авария қурбони бўлди. Хўш, серқатнов йўлда светофор ва радар қачон ўрнатилади?!” сарлавҳали хабар Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ва туман ҳокимлиги мутахассислари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати томонидан хабар берилишича, ҳақиқатан ҳам 2019 йил 23 октябрь куни соат 09:00 ларда 1981 йилда туғилган, Боёвут тумани Дўстлик МФЙ “Ўзбекистон” кўчаси 10-уйда яшовчи, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали 3 нафар фарзанди бор, илгари судланмаган, Х.Ф. ишончнома қоғози асосида И.С.га тегишли қора рангли, “Лассети” русумли, давлат рақами 20 K 603 DA белгили автомашинани Боёвут тумани “Бунёдкор” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-30 автойўлининг 15-километрида Гулистон–Боёвут йўналишида бошқариб бораётиб, йўлнинг жанубий томонидан шимолий қисмига кесиб ўтаётган вояга етмаган 25.11.2012 йилда туғилган, Боёвут тумани “Бунёдкор” МФЙ, “Анорзор” кўчаси 22-уйда яшовчи, миллати ўзбек, Боёвут тумани ХТБга қарашли 27-сонли умумий ўрта мактабнинг 1-синф ўқувчиси А.З.ни автомашинанинг олд ўнг қисми билан уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада пиёда вояга етмаган З.А. “БМЁЖ, БМЧ, бош асос суягининг синиши, ўнг сон суягининг ёпиқ синиши, кома ҳолати” ташхиси билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё вилояти филиалидаги болалар жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан жонлантириш бўлимида вафот этган. Шу куннинг ўзида Боёвут тумани ИИБ ТБ томонидан ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-м 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, матбуот хизматининг изоҳида айтилишича, мазкур ЙТҲ юз берган 4Р-30 автойўлининг Боёвут тумани “Бунёдкор” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида пиёдалар ўтиши учун йўлак (зебра) мавжуд, иккала йўл четида эса пиёдалар ўтиш жойини билдирувчи 5.16.1 йўл белгиси, йўл ўртасида эса “Мактаб ўқувчиси” макети, пиёдалар йўлагигача 250 метр бўлган масофага “70” юқори тезлик чекланган 3.24 йўл белгиси ҳамда “Радар” 5.43 ахборот-ишора йўл белгиси, бундан ташқари, пиёдалар ўтиш жойи борлиги тўғрисида 1.20 огоҳлантирувчи йўл белгиси ўрнатилган. Шу билан бирга мазкур ҳудудда мавжуд шароитдан келиб чиққан ҳолда, тумандаги ЙҲХ инспекторларининг талабномаси асосида вақти-вақти билан кўчма фоторадарлар профилактика тариқасида ишлатилмоқда.

Светофор ўрнатишнинг мувофиқлигини аниқлаш ва ўрнатишни ташкиллаштириш учун Боёвут тумани ИИБ томонидан туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига 2019 йил 30 октябрь куни 39/3507-сонли ахборотнома киритилган бўлса, радар ўрнатишнинг мувофиқлиги туман ЙҲХ инспекторлари томонидан ўрганилмоқда.

Ушбу ҳудудга радар ўрнатиш мувофиқлиги тўғрисида тақдимнома киритилган тақдирда туман ҳокимлиги маблағ ажратган ҳолда радар ўрнатилади.

Боёвут тумани ҳокимлиги “Бунёдкор” МФЙ фуқароларининг хавотирини ўринли деб ҳисоблайди ва мазкур ҳудудда автотранспорт воситалари ҳамда пиёдалар ҳаракатини тартибга солиш учун барча чораларни кўришга тайёр”.

(Бу хабар Озодликка 31 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG