ҚЎШРАБОТ. “Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Соҳибкор маҳалласидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да маҳаллий раҳбарлар кўприк таъмирига ёрдам бермаётгани ҳақида мактубимиз чоп этилган эди. Шундан кейин кўприк масаласига вилоят ва туман ҳокимияти эътибор қаратди. Халқдан йиғилган пулга қўшимча равишда давлатдан 10 тонна цемент ва 10 тонна арматура берилди. Кўприк қурилишига ёрдам бераётган маҳаллий раҳбарларга ҳамда муаммони кўтарган Озодликка раҳмат деймиз”.
(Бу хабар Озодликка 9 ноябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|