ШОВОТ. “Хоразм вилояти Шовот тумани Бўйрачи маҳалласидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да “Обод маҳалла” дастурига кирган маҳалламизда белгиланган ишлар чала қилингани, хусусан, ҳудуднинг ярми асфальт бўлмай қолиб кетгани ҳақида мактубимиз эълон қилинган эди. Мурожаатимиз чиққанидан бир кун ўтиб, қолиб кетган йўллар асфальтланди. Ваъдасини бажарган вилоят ҳокими, йўлсозларга ҳамда Озодликка раҳмат айтамиз. Энди кўча чироқларини ҳам ўрнатиб кетишса, маҳалла аҳли жуда хурсанд бўлар эдик!”
(Бу хабар Озодликка 11 ноябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|