ҚИБРАЙ. “Тошкент вилояти Қибрай тумани Тузел МФЙдан мактуб йўлламоқдамиз. 2017 йил бошида уй-жойларимиз бузилиши ҳақида қарор чиққан. Бизга “қурилиш ишларини амалга оширманглар” деган мазмунда огоҳлантириш хати ҳам берилган. Мана, икки йилки, бузилишни кутамиз. Аҳоли на қурилиш қила олади, на бир ўзгартириш!
Ёзнинг иссиқ кунлари чангдан нафас олиб бўлмайди. Катта машиналар шовқинидан эса тинчгина дам ололмаймиз.
Давлат кадастр хизмати “уйлар 15 март куни бузилади, тез мулкларни баҳолатинглар”, деди. Кейин бузилиш 10 апрелга кўчирилди. Яна қолиб кетди. Ҳокимиятдагилар “бузилади, лекин бюджетда пул йўқ”, дейди.
Бузса тезроқ бузиб, янги ер ажратиб берсин. Ёғингарчилик келмасдан бошпана қилиб олайлик. Маҳалла аҳли нима қилишни ҳам билмай қолди, ахир!”
(Бу хабар Озодликка 11 июнь куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|