Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 04:44

ССВ фуқароларни коррупция ҳақида хабар беришга чақирди


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт тизимида коррупцияга қарши кескин ва муросасиз кураш олиб бормоқчи, деб маълум қилди вазирлик матбуот хизмати.

“Вазирлик қошида манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатлари бўйича тезкор хабар бериш, хато-камчиликларнинг ўз вақтида олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида республика бўйича ягона 1203 рақамли “Ишонч телефони” фаолияти йўлга қўйилган”, дейилади расмий билдиргида.

ССВ ватандошларни ўзлари гувоҳ бўлган коррупция ҳолатлари ҳақида “Ишонч телефони”, шунингдек, 71 241-10-65 рақами, янги ишга туширилган расмий телеграм бот (https://t.me/ssvantikor_bot), куну тун фаолият олиб борувчи 1003 қисқа рақамли “Сall-марказ” ёки info@ssv.uz электрон почтаси орқали хабар йўллашга ундаган.

Маълумотларнинг сир сақланиши кафолатланиши ва ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмаслиги таъкидланган.

"Жин чиқариш": ССВ аҳолини "сохта табиб"лардан огоҳлантирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:17 0:00

Расмий статистикага кўра, соғлиқни сақлаш тизими таълим жабҳаси каби коррупция кўп учрайдиган йўналиш саналади.

Жорий йил 21 сентябрь куни Олий Мажлис сенатида тақдим этилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича учинчи миллий маърузада ҳам бу турдаги оид жиноятлар бўйича судланган шахсларнинг аксарияти таълим муассасалари, банклар, ҳокимликлар ва соғлиқни сақлаш ташкилотлари ходимлари экани айтилган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига кўра, 2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 3837 нафар шахс коррупцияга оид жиноят содир этгани учун жиноий жавобгарликка тортилган. Улар орасида соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари кўпчиликни ташкил этади.

XS
SM
MD
LG