Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 03:46

Термиздаги ресторан ва кафелар апрелгача газ тармоғидан узилишидан огоҳлантирилди


Газ тармоғидан бутунлай узилмаган пайтда ҳам газ босимининг бутун Ўзбекистон бўйлаб шу кунларда кескин пасайиб кетгани кузатилмоқда.
Газ тармоғидан бутунлай узилмаган пайтда ҳам газ босимининг бутун Ўзбекистон бўйлаб шу кунларда кескин пасайиб кетгани кузатилмоқда.

Сурхондарë вилояти маркази Термиз шаҳридаги ўнлаб ресторан ва кафе эгаларига 1 апрелга қадар табиий газ тармоғидан узилиш ҳақидаги огоҳлантириш хати тарқатилди.

Озодликка мурожаат қилган умумий овқатланиш шохобчаси эгалари бундай эҳтимол амалга кўчса¸ баҳоргача қандай рўзғор тебратиш қайғусида қолганини билдирди.

“Ҳудудгаз Сурхондарë” МЧЖси мутахассислари¸ огоҳлантириш хатлари тарқатилганини эътироф қилди ва бундай фавқулодда чора учун Озодлик орқали тадбиркорлардан узр сўради.

Табиий газ масаласи яқин келажакда ҳал бўлиши қийин масала ва биз ҳозиргидек авария шароитида стратегик объектлар¸ туғруқхона¸ боғча-мактаблардаги болаларимизни омон сақлаш учун шундай кескин чорага мажбурмиз”¸ деди газ таъминоти идораси мутасаддиларидан бири 27 ноябрь куни.

Ўзбекистоннинг энг жанубий вилояти бўлган Сурхондарëда 27 ноябрга ўтар кечаси ҳаво ҳарорати -5 га тушган¸ кўп қаватли уйларнинг бутунлай иситишсиз қолгани кузатилган.

Огоҳлантириш хати

27 ноябрь куни Озодликка термизлик тадбиркорлар номидан келган мурожаатда қуйидагилар ëзилган:

Термиз шаҳридаги ресторан, кафе, ошхоналарга шаҳар газ корхонаси ходимлари қиш мавсумида газ тармоғидан узиб қўйиш ҳақида хабарнома бериб кетишди. Бу хабарни эшитган биз тадбиркорлар ўйланиб қолдик, давлат чиқарган буйруқларни бажарсак - 1 куб газга 1000 сўм тўласак, 3 миллион¸ 2 миллион сўм турадиган газ ҳисоблагични ўрнат деса¸ ўрнатсак, бир нечта ишчи ўрни яратсак, пахтага одам деса юборсак¸ нега давлат ўз зиммасидаги мажбуриятини бажармаяпти? Ўзимизда чиқиб турган газдан пулини тўлаб ҳам фойдалана олмасак, тадбиркорни қўллаб-қувватлаш шуми?

Термизлик тадбиркорлар бу хабарга ўзларига берилган расмий огоҳлантириш хати нусхасини илова қилди.

Огоҳлантириш хатининг Озодликка юборилган нусхаси
Огоҳлантириш хатининг Озодликка юборилган нусхаси

“Ҳудудгаз Сурхондарë” МЧЖси раҳбари Б.Амантўраев имзо қўйган махсус рақамланган “Огоҳлантириш хати”да президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларига асосан “2019 йилнинг 1 ноябридан 2020 йилнинг 1 апрель кунига қадар табиий газ тармоғидан ажратилиши (узилиши) тўғрисида огоҳлантирамиз”¸ деб ëзилган.

Озодлик 27 ноябрь куни гаплашган Термиздаги умумий овқатланиш шохобчалари эгалари¸ айни кунда босим пасайиб кетганига қарамай¸ ўз объектлариининг табиий газдан бутунлай узилмаганини билдирди.

“Аммо бу хат уларга истаган куни бизни газдан бутунлай узиш ҳуқуқини беради”¸ дея хавотирини билдирди Термиз ресторанларидан бирининг эгаси.

Газ идораси ҳаммадан узр сўради

27 ноябрь куни Озодлик “Ҳудудгаз Сурхондарë” МЧЖсининг Термиз шаҳри таъминоти учун масъулларидан бири билан суҳбатлашди.

Бор вазиятни очиқчасига тушунтиргани боис ўз раҳбарларидан танбеҳ олмаслик учун суҳбатдош шахси очиқланишини истамади.

Кейинги уч кечаю уч кундуз деярли ухлаганимиз йўқ. Бир томондан¸ қаттиқ қора совуқлар бошланиб¸ ҳарорат тунда -5 га тушаяпти. Бошқа томондан¸ Шерободдаги катта газ қувурида авария бўлди. Газдан узилиш ҳаëт-мамотни ҳал қиладиган объектлар – роддомлар¸ касалхоналар¸ боғча ва мактабларда ухлаб қолаяпмиз. Бу ëқда¸ ички ишлар¸ чегара қўшинлари каби стратегик объектлар бор¸ уларниям газсиз қолдириб бўлмайди. Деярли бирорта бюджет ташкилоти қишга тайëр эмас¸ ўтин-кўмири йўқ¸ ҳаммаси табиий газга ишонган. Табиий газ таъминоти эса¸ мамлакатнинг деярли ҳал қилиб бўлмайдиган муаммоси”¸ деди Сурхондарë газ таъминоти мутахассисларидан бири.

Мутахассисга кўра¸ муаммонинг биринчи илдизи¸ Ўзбекистонда ички эҳтиëжни қоплайдиган даражадаги табиий газнинг йўқлиги бўлса¸ иккинчиси¸ газ қувурларининг авария ҳолати экани билан боғлиқ:

Аҳоли муттасил кўпайиб бораяпти. Президент йўл очганидан кейин¸ тадбиркорлик қилаëтганлар сони ошиб бораяпти. Экспорт қилувчи парникчи тадбиркорлар кўпайди. Уларни газдан узиб бўлмайди¸ балога қоламиз. Оқибатда¸ босим кескин пасайиб¸ кўп қаватли уйларга умуман газ чиқмайдиган жойларимиз кўпайиб бораяпти. Бошқа томондан¸ қувурларнинг эксплуатация муддати ўтиб бўлган ҳолатда¸ ҳали у ерда¸ ҳали бу ерда авария. Термиз магистраль қувурнинг энг охирида жойлашган¸ районлардан ортгани бизга келади. Йиллардан бери Термиз шаҳри учун алоҳида янги линия тортишни сўраймиз десак¸ маблағ йўқ. Аҳолига ҳам¸ тадбиркорга ҳам ичимиз ачийди. Сизларга шикоят қилаëтган тадбиркорлардан узр сўраймиз¸ лекин муаммони ҳал қила олмаймиз. Чунки бу бир шаҳар ëки вилоят идораси ҳал қиладиган муаммо эмас”.

Газ муаммоси тан олинган¸ аммо ечими кўринмаяпти

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати тунда -15 даражагача пасайган айни кунларда мамлакатда яна бир энергетик бўҳрон кузатилмоқда.

"Газ йўқ¸ свет йўқ¸ лекин телевизорда тўтиқушлар "бизларда ундай¸ бундай" деб сайраб ëтибди"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:31 0:00

Газсиз¸ электрсиз қолган аҳоли баъзи ҳудудларда норозилик тариқасида йўлни тўсмоқда. Газ ва электр тармоғидаги узилишлар пойтахт Тошкентда ҳам кўзга ташланмоқда.

2017 йилнинг 14 июнь куни Халқаро пресс-­клубда ўтказилган матбуот анжуманида «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси бошқарувининг ўшандаги раиси Алишер Султонов муаммонинг миллий миқëсда эканини эътироф қилган эди.

Сўнгги 15-20 йил ичида газ соҳаси лойиҳалаштириш жиҳатидан ўз ҳолига ташлаб қўйилган – унга ҳеч ким эгалик қилмаган. Шу тариқа газ-­транспорт соҳаси “ўлган”. Газ қувури борган баъзи ҳудудларда ҳеч ким уни ҳисоб­-китоб қилмаган, лойиҳалаштириш тўғри амалга оширилмаган. Шу тариқа бутун тизимни ўлдирдик”¸ деб иқтибос келтирган эди икки ярим йил олдин маҳаллий матбуот Алишер Султоновдан.

Орадан қарийб уч йилча ўтиб ҳам¸ жорий ҳукумат “ўлдирилган тизим”ни тирилтириш режасини жамоатчиликка ошкор қилган эмас.

XS
SM
MD
LG