Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:50

Тадбиркорнинг тракторини ёндириб юборган ҳокимлик унинг пулини тўлашдан қочмоқда (ВИДЕО)


Шағал юклагичнинг ёниб кетганидан кейинги ҳолати
Шағал юклагичнинг ёниб кетганидан кейинги ҳолати

Фарғона вилоят, Бешариқ туманидаги “Premier class leasing” МЧЖга қарашли 735 миллион сўмлик трактор туман ҳокимлиги олиб ишлатаётган пайти ёниб кетди.

Воқеа гувоҳларининг айтишларича, трактор ковуши шағал олаётган пайтда ер остидаги газ трубасини қўпориб юборган ва портлаш содир бўлган.

Юклагич ва шағал ортилаётган ЗИЛ юк машинаси ёниб кул бўлган.

Тадбиркор Бахтиёр Султоновнинг айтишича, ҳокимлик ундан ҳокимликни судга беришини ва суд чиқарган ажримни олиб келишни талаб қилмоқда.

Бешариқ тумани ҳокимлиги бу масала муҳокама қилинаётганини Озодликка айтди.

Юклагични тадбиркор 735.447 минг сўмга лизингга сотиб олган эди.
Юклагични тадбиркор 735.447 минг сўмга лизингга сотиб олган эди.

Бешариқ туманидаги “Premier class leasing” МЧЖ раҳбари Бахтиёр Султоновнинг айтишича, туман ҳокимлиги ундан вақтинча ишлатишга сўраб олган юклагич трактори техника хавфсизлигига риоя қилмаслик оқибатида ёниб кетган:

Мен юклагични ҳали шопири йўқ, десам ўзимиз шопир топамиз, деди.

- Бешариқ ҳокими қарор чиқаришда ҳашар-пашар бўлса, тракторингни бериб турасан деган эди. Хўп, дегандик. 2 декабр куни замҳоким Аваз Абдураҳмонов келдида, тракторингни бериб, маҳаллага шағал юклаш керак, деди. Мен юклагични ҳали шопири йўқ, десам ўзимиз шопир топамиз, деди. Хўп деб, бердим. 2 декабр куни ишлатди, 3 декабр куни йўл бўйида мошинларга шағал юклай туриб, катта магистралнинг газ трубасини ковушининг тиши билан ёриб юборибди. Портлаш бўлган, шопир 60 фоиз куйиш олган, менинг юклагичим ҳам, шағал ортилаётган ЗИЛ ҳам куйиб кул бўлган.

Юклагичнинг техпаспорти.
Юклагичнинг техпаспорти.

Бахтиёр Султоновнинг айтишича, аввалига юклагични пулини тўлаймиз деб турган туман ҳокимлиги, энди қоғозбозликка ўтган:

Янги юклагични лизингга Тошкентдан 735 миллион сўмга сотиб олгандик.

- Бешариқда ўн гектар шағал карер олганман. Ўша ерга дробилка қурдим. Бир ҳафтадан кейин ишга тушади. Ўшанга 2019 йил май ойида янги юклагични лизингга Тошкентдан 735 миллион сўмга сотиб олгандик. 300 миллионини тўлаганмиз. Қолганини 2022 йилгача ҳар ой 10-20 миллион сўмгача тўлаб боришимиз керак. Ўша куни ҳокимликка борсам, тўлаб берамиз, дейишди. Кейин эса, менга тўлаб берсин деган қоғоз олиб келиб бер деяпти. Қанақа қоғоз десам, суднинг қарорини дейди. Ие, мендан янги юклагичини ҳеч қандай қоғозсиз олдингизку, мана лизинг шартномам бор, тракторнинг паспорти бор, десам йўқ деяпти.

Юклагичнинг лизинг тўлови.
Юклагичнинг лизинг тўлови.

Тадбиркорга кўра, ҳокимлик мулозимлари энди у билан учрашишдан қочиб юрибди:

Хўп-хўп, дейди, тўлаб ҳам бермайди.

- У юклагич бўлмаса, биз заводни ҳам юргиза олмаймиз. Ҳар ой яна лизингга пул тўлашимиз керак. Хўп-хўп, дейди, тўлаб ҳам бермайди, қочиб юрибди. Ҳодисани прокуратура тергов қиляпти, уни натижасини уч ой кутасиз. Кейин судга чиқади, хуллас бир йил вақт ўтади. Унгача мен ишим тўхтаб, ишламаган юклагичга лизинг тўлаб ўтираманми энди? У ёқда Тошкентдаги фирма лизинг тўловини талаб қилмоқда. Бу ёқда иш бошлашим ортга сурилмоқда. Мен учун ҳар бир кун ғанимат! Мутасаддилардан машинамни ундириб беришларини сўрайман”.

Бешариқ туман ҳокимининг ўринбосари Аваз Абдураҳмонов, тадбиркорнинг юклагич машинаси ҳақиқатан ҳам вақтинча сўраб олинганини тасдиқлади:

- Тўғри, тўғри, бизга ёрдам қилган, буни инкор қилмаймиз. Ҳоким, тўлаш учун бир асос бўлсин, бизни судга берсин, суд тўласин деган қарор чиқарсин, тўлаб берамиз. деяпти. Тўлов энди асоссиз бўлмайдику.

Юклагич ва ЗИЛ автомобили газ портлашидан сўнг
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:21 0:00
Бевосита линк

Унда тадбиркорнинг иши нима бўлади, юклагичнинг лизинг тўловини ким тўлайди, ўзларингни айбларинг билан бўлган ҳодисани эксперт ва мутахассислар иштирокида акт қилиб, масалани тезда ҳал қилсаларинг бўлмайдими, деган Озодлик саволига Аваз Абдураҳмонов:

- Ҳоким билан бу масалани ўн минут олдин гаплашган эдик. Вилоятга ҳам етказдик. Кечга яна маслаҳатлашамиз деб келишдик. Ҳокимият тўлаб беради энди, ҳашарга ёрдам берган эди, бу йигит.

XS
SM
MD
LG