Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:33

OzodMikrofon: “Қонуннинг кўзи амалдорлар учун юмуқ экан”


Зуҳра Муқимова
Зуҳра Муқимова

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшайдиган 54 яшар тадбиркор Зуҳра Муқимованинг OzodMikrofonга арз қилишича, унинг давлат дастурига киритилган автомобилларга метан газ қуйиш шохобчаси қуриш лойиҳасини туман ҳокими аввал тасдиқлаб, кейин бекор қилган.

Тадбиркорнинг айтишича, у икки йил давомида Бош прокуратурадан тортиб президент порталигача вилоятдаги қонунсизликлар, тадбиркорлар ҳуқуқларининг поймол этилаётгани ҳақида шикоят қилган, лекин бу шикоятлар натижасиз қолган:

“Мен икки йил давомидаги бу югур-югурлардан шундай хулосага келдим: Президентимизнинг тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги гаплари ўша Тошкентда қолиб кетар экан. Вилоят ҳокими, туман ҳокими учун бу гаплар бир чақачалик аҳамияти йўқ экан. Мен қонуннинг кўзи фақат оддий одамлар учун очилишини, амалдор ва ҳокимлар учун юмуқ эканлигини англадим. Бир тадбиркор камида ўн одамга иш ўрни яратиб бераман десаю, булар турли баҳоналар билан тўсқинлик қилса, қонун буларга кўз юмиб туради экан”, дейди Зуҳра Муқимова.

OzodMikrofon: “Қонуннинг кўзи амалдорлар учун юмуқ экан”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:39 0:00
Бевосита линк

Туман ҳокимининг қарори
Туман ҳокимининг қарори

Вилоят ҳокимининг қарори
Вилоят ҳокимининг қарори

Президент вакилининг лойиҳа қонуний эканлиги ҳақидаги жавоби
Президент вакилининг лойиҳа қонуний эканлиги ҳақидаги жавоби

Метан газ шохобчаси қуриш учун ажратилган жой
Метан газ шохобчаси қуриш учун ажратилган жой

----------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG