Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:18

Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида фақат битта баҳсли ҳудуд қолди


Тожик-ўзбек чегараси
Тожик-ўзбек чегараси

Тожикистон-Ўзбекистон ҳукуматлари икки мамлакат чегарасидаги қарийб барча баҳси ҳудудлар юзасидан келишувга эришди. Бу ҳақда 19 апрель куни “Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасидаги алоҳида минтақалар” борасидаги Битимни Тожикистон парламенти ратификация қилаётган пайтда эълон қилинди.

Парламент сессиясида чиқиш қилган Тожикистон ташқи ишлвар вазирининг биринчи муовини Низомиддин Зоҳидий икки мамлакат чегарасида фақат битта баҳсли ҳудуд сақланиб қолаётганини билдирди.

"Томонлар орасидаги келишувга биноан, давлат чегарасидаги ушбу минтақа тӯғрисида алоҳида битим имзоланади. Бу баҳсли минтақа давлат чегарасидаги 116 пунктидан 117 пункигача жойлашган," - деди Низомиддин Зоҳидий.

Ушбу минтақа узунлиги 1 километрни ташкил этиб, Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасидаги Фарҳод ГЭСи яқинида жойлашган.

Аҳолисиз бу мазкур минтақа ахлат ташлаш учун фойдаланилади.

“Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасидаги алоҳида минтақалар” борасидаги Битим 9 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёвнинг Тожикистонга давлат ташрифи жараёнида имзоланганди.

Жорий йил бошида Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегациялари музокаралар ўтказиб, икки давлат ўртасидаги чегаранинг асосий ўтиш линияси юзасидан келишувга эришган ва икки давлатнинг ўзбек-тожик Давлат чегараси тўғрисидаги 2002 йилдаги Битим билан мустаҳкамланганди.

Мазкур битим ҳар икки мамлакат парламенти томонидан ратификация қилинган.

2018 йилнинг 24 февралида эса Ўзбекистонинг Фарғона шаҳрида икки давлат делегациялари чегара чизиғини делимитация ва демаркация қилиш борасидаги Протоколни имзолади.

Икки мамлакат қўшма ишчи гуруҳи, шунингдек, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги Келишувга қўшимча икки давлат чегарасидаги алоҳида минтақалар борасидаги лойиҳани тайёрлади.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги чегаранинг умумий узунлиги 1332 километрни ташкил этиб, 105 километрини дарё ва 1227 километрини қуруқлик ташкил этади.

XS
SM
MD
LG