Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:39

Ўзбекистонда болаларнинг ҳайит намозига қатнашиши тақиқланди


Москвадаги жомелардан бирида Ҳайит намозига қатнашган ўзбекистонликлар
Москвадаги жомелардан бирида Ҳайит намозига қатнашган ўзбекистонликлар

5 июль куни Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси мактаблар раҳбарларига ўқувчиларнинг ҳайит намозига бориши олдини олишни топширди.

Бу маълумотдан олдин Ўзбекистонда 6 июль куни нишонланадиган Рамазон ҳайити арафасида ҳайит намозига болаларнинг қатнашиши бош вазир даражасида тақиқланди, деган маълумот ижтимоий тармоқларда тарқади.

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси масъул вакили ҳайит намозига ҳукумат даражасида чеклов қўйилганидан хабари йўқ эканини билдирди.

Ижтимоий тармоқларда 5 июль куни мана бу норасмий маълумот пайдо бўлди (айнан келтирамиз):

4 Iyul kuni O'zbekiston Respublikasi Bosh vaziri Sh. Mirziyoyev muqaddas ramazon hayitini o'tkazish to'g'risida selector majlisi o'tkazdi. Majlisdga barcha ta'lim muassasalari maktab, kollej, litsey, oliy ta’lim muassasalari o'quvchi-talabalairni qo'ymaslik to'g'risida qattiq topshiriq berildi. Hech bir o'quvchi talaba hayit namoziga kelishi mumkin emas. Masjidga qo'yilmaydi.

Бу хабар ортидан Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси муовини, шайх Абдулазиз Мансур билан боғландик.

- Селектор мажлисидан хабаримиз йўқ. Бизга бундай маълумот етиб келмади. Ҳайит намозига, одатда, ҳамма қатнашаверади. Ҳеч қандай чеклов бўлмайди. Агар қандайдир чеклов эорий этилган бўлса, биз эшитган бўлардик. Ҳозир мана ҳаммамиз диний идорада ўтирибмиз. Ҳайитга тайёргарлик кўраяпмиз. Масжидлар билан боғланаяпмиз. Ҳамма байрамона кайфиятда бўлсин, шодиёна бўлсин, деб тайинлаяпмиз, деди шайх Абдулазиз Мансур.

Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармасида таълим муассасалари раҳбарлари билан 5 июль куни эрталаб йиғилиш ўтказилгани, унда болаларнинг ҳайит намозига боришининг олдини олиш масаласи муҳокама қилинганини Озодликка бошқарма ходимларидан бири маълум қилди. Лекин йиғилиш тафсилотларини очиқлашни истамади.

Тошкентдаги ўқиш рус тилида олиб бориладиган мактаблардан бири телефонини кўтарган аёлнинг масаладан тўла хабардор эканини билдик. Унинг айтишича, “бугун (5 июль) эрталаб ГУНОда (Шаҳар халқ таълими бошқармаси – таҳр.) мажлис бўлди, унда болаларни ҳайит намозига қўймаслик вазифаси мактаб директорларига юклатилди”.

Ўқувчи ва талаба ёшларнинг ҳайит намозига қўйилмаётгани тўғрисидаги бугунги хабар Ўзбекистон шароитида фавқулодда янгилик эмас, балки йиллардан буён давом этиб келаётган тенденциянинг навбатдаги кўринишидир.

Масалан, 2013 йилги Рамазон ойида Тошкент шаҳрида ўқувчиларнинг жума намозларига бормасликлари учун дарс соатлари узайтирилгани, айрим мактаб ўқитувчилари масжидлар олдида навбатчилик ҳам қилгани тўғрисида хабар қилган бўлсак, 2014 йилги Рамазонда мактаб ва коллеж ўқувчиларининг масжидда ўқиладиган жума ва таровеҳ намозларига қатнашишига тақиқ қўйилган тўғрисида хабар қилган эдик.

Болалар ва масжид мавзуи Озодликнинг шу йил май ойида тайёрланган эшиттиришида ҳам ўрганилган, унда Диний идора раиси муовини шайх Абдулазиз Мансур мамлакатда болаларнинг масжидга киритилмаётганидан хабардорлиги ва бу динни давлатдан ажратган ҳукуматнинг қарори эканини таъкидлаб ўтган эди.

XS
SM
MD
LG