Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:43

Т. Норбоева "нуфузли" ИИВнинг "нопок ходими" таҳқирлаган аёлнинг уйига борди (ВИДЕО)


Танзила Норбоева ИИБ ходими таҳқирлаган аёлнинг уйида, Самарқанд, 8 июль, 2018-йил
Танзила Норбоева ИИБ ходими таҳқирлаган аёлнинг уйида, Самарқанд, 8 июль, 2018-йил

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева Самарқандда ИИБ ходимлари таҳқирлаган аёлнинг уйига борди. Қўмита раиси бу аёл ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ваъда қилганди.

Қатор маҳаллий нашрлар, жумладан, Daryo.uz, Kun.uz нашрларининг хабар қилишича, 8 июль куни Танзила Норбоева журналистлар ва Самарқанд вилояти раҳбар аёлларини олиб, ИИБ ходимлари яланғоч қилиб, таҳқирлаган каттақўрғонлик аёлнинг уйига борган.

"Улар жабрдийда аёлнинг яшаш шароити билан яқиндан танишди. Юз берган ҳолат тафсилотларини бевосита унинг ўзидан тинглади. Каттақўрғонлик аёлнинг уйида қаров ва таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди", деб хабар қилди Daryo.uz нашри мухбири.

Шунингдек, Facebook тармоғи орқали йиғилган хайр-эҳсон ҳисобидан аёлнинг уйига дарвоза ўрнатилди. Бу ҳақда ўзбекистонлик журналист Каримберди Тўхтамуродов ўзининг саҳифасида хабар қилди.

​Озодлик Каттақўрғон шаҳар ИИБ ходимлари ўғриликда гумон қилиниб, ушланган Н.Т исмли аёлни ечинтириб, таҳқирлагани ҳақида 4 июль куни хабар берган.

Бу хабар ижтимоий тармоқларда шов-шув кўтаргач, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева иккита баёнот берди.

Аввалига, у:"Бу ҳолат мутлақо ички ишлар идоралари фаолиятига дахлдор эмас, аксинча, бу нуфузли вазирлик ўз сафларини нопок, қўпол ходимлардан тозалаяпти", дея 5 июль куни баёнот берди ва тармоқларда кескин танқидга учради.

Сўнгра: "Самарқандлик синглимизга қилинган қўпол муносабатни мен аёл сифатида, Қўмита раҳбари сифатида кескин қоралайман. Шу кимсанинг жазоланиш жараёнини албатта шахсий назоратимга оламан. Суд жараёнида ҳам албатта вакилларимизнинг қатнашиб, Аёл шаънини ҳимоя қилинишини таъминлайман", деб Facebook тармоғи орқали ваъда берди.

4 июль кунги ҳодиса ортидан, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳар ИИБ жиноят қидирув бўлими тезкор вакили Санъат Умаровга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилгани маълум қилинган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Олий судининг матбуот хизмати Kun.uz га маълум қилган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси 5 июлда берган баёнотга кўра, ИИБ ходими бунга қадар Ўзбекистон Жиноят кодексининг 206-моддаси биринчи қисми билан айбланиб келаётган эди.

Олий суднинг баёнотидан маълум бўлишича, жиноят ишига яна бир айблов - 235-модда (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) ҳам қўшилган.

XS
SM
MD
LG