Линклар

Шошилинч хабар
30 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:42

Дуров: Telegram ҳукумат сўровига биноан IP-манзилларни беради


Telegram асосчиси Павел Дуров.
Telegram асосчиси Павел Дуров.

Telegram ширкати мессенжерни қонунга хилоф ишлар билан шуғулланиш учун платформа сифатида қўллаётган фойдаланувчиларнинг IP-манзиллари ва телефон рақамларини расмий сўровга биноан дунё мамлакатларининг ҳуқуқ идораларига тақдим этади. Бу ҳақда душанба куни Telegram асосчиси Павел Дуров маълум қилди.

Дуров Telegram фаолияти билан боғлиқ айбловлар, хусусан, жиноятларни суриштиришда Франция ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани учун Францияда тергов қилинмоқда.

Дуров иши: Ўзбекистонда оммабоп Телеграмга нима бўлади?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:24:07 0:00

Дуров ёзишича, Telegram ўз фойдаланиш қоидаларини ўзгартирган. Шунингдек, сўнгги ҳафталарда модераторлар Telegram қидирув тизимидан потенциал зарарли бутун контентни ўчириб ташлаганлар.

Шу пайтгача Telegram’дан фойдаланиш қоидаларида фақат терроризмда гумон қилинаётган фойдаланувчиларнинг IP-манзиллари ва телефон рақамлари очиқланиши мумкинлиги қайд этилганди. Эндиликда эса мессенжер суд идораси томонидан фойдаланувчининг бирон жиноий фаолиятга доир иш бўйича гумонланувчи эканини тасдиқловчи ордерни олгач, юридик таҳлилдан сўнг ушбу фойдаланувчининг IP-манзил ва телефон рақамини сўров берган органга тақдим этиши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG