Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:22

Тоғли Қорабоғ: Арманистон мухолифати бош вазир Пашинян билан учрашув талаб қилмоқда


Тоғли Қорабоғ: Этник арман аскарлари - 8 ноябрь, 2020
Тоғли Қорабоғ: Этник арман аскарлари - 8 ноябрь, 2020

Арманистон парламентидаги икки мухолифат фракцияси Тоғли Қорабоғ минтақасида давом этаётган жангларни муҳокама қилиш учун бош вазир Никол Пашинян билан учрашув ўтказиш талабини яна бир бор такрорлади.

Арманистон ва Озарбайжон бўлгинчи Тоғли Қорабоғдаги Шуша шаҳри мақоми ҳақида бир-бирига зид маълумотларни тарқатар экан, «Обод Арманистон» партияси етакчиси Гагик Царукян ҳамда «Порлоқ Арманистон» партияси етакчиси Эдмон Марукян Пашинян билан учрашишни талаб қилмоқда.

Царукян ва Марукян қўшма баёнот эълон қилиб, Пашинянга октябрь ойида Арманистон Хавфсизлик кенгаши ҳамда мухолифатчи депутатлар иштирокида шошилинч учрашув ўтказишни сўраганларини эслатдилар.

Тоғли Қорабоғ: Ўзбекистон можаронинг қайси томонида?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:38 0:00

Уларнинг сўзларига кўра, бу илтимосга Пашинян расмий жавоб қайтармаган.

«Арцахда (Тоғли Қорабоғнинг арманча номи – таҳр.) жанглар давом этаётганини ҳисобга олиб, парламентдаги мухолифат фракциялари билан зудлик билан учрашишни талаб қилиб бош вазирга яна бир бор мурожаат қиламиз», дейилади билдирувда.

8 ноябрь куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Озарбайжон қўшинлари Тоғли Қорабоғдаги иккинчи йирик шаҳар – Шушани қўлга киритганини эълон қилган эди. Расмий Ереван бу иддаони ҳали тасдиқлагани йўқ.

Арманистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шушан Степанян 9 ноябрь куни эрталаб Шушада жанглар давом этганини билдирди.

Шуша шаҳри Қорли Қорабоғ пойтахти Степанакерт шаҳрини Арманистоннинг асосий ҳудуди билан боғловчи йўлда жойлашган.

Тоғли Қорабоғнинг амалдаги этник арман етакчиси Араик Арутюнян Facebookда Степанакертни ҳимоя қилаётган ҳарбий позицияларни кўздан кечирганини айтиб, «бир кундан кўпроқ вақт давомида Шушидан (шаҳарнинг арманча номи - таҳр.) пойтахтга ҳужум қилган душман қароқчиларига қаршилик кўрсатган» этник арман кучларини олқишлади.

Тоғли Қорабоғнинг амалдаги Мудофаа вазирлиги яна 44 нафар аскари нобуд бўлганини билдирди. Бу билан 27 сентябрда ҳарбий тўқнашувлар бошланиб кетганидан бери ҳалок бўлган арман ҳарбийлари сони 1 221 га етди.

Озарбайжон ҳарбий йўқотишларини очиқлагани йўқ.

Тоғли Қорабоғ 1994 йилда Озарбайжон ва Арманистон қонли урушни тўхтатишга келишиб олганидан буён энг шиддатли тўқнашувларга саҳна бўлмоқда.

Ҳудуд 1988–1994 йиллардаги урушдан кейин ўзини Озарбайжондан мустақил деб эълон қилган. Ўшандан бери уни этник арман қўшинлари бошқариб келади.

XS
SM
MD
LG