Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:22

Барби Тожикистон дўконларида фақат атлас кўйлакда сотиладиган бўлди


Тожикистонлик тадбиркорлар Хитойдан миллий либос кийдирилган “Барби” қӯғирчоқларни олиб келмоқдалар. Таҳлилчилар фикрича, бунга Тожикистонда бошланган миллий либосни тарғиб этиш кампанияси сабаб бӯлди.

Тадбиркорларга кӯра, Тожикистонда миллий либос тарғиботи ортидан маҳаллий савдогарлар Хитойдан атлас кийган “Барби”қӯғирчоқларига буюртма бера бошлаган. Шу кунда мамлакат бозорларида фақат тожик анъаналари ва қадриятларига хос қӯғирчоқлар сотилмоқда.

Душанбе бозоридаги қӯғирчоқлар дӯкони сотувчиси Исмоил Қурбонов Тожикистон қонунчилиги ижозат берган молларнигина савдога чиқара олишини айтди.

“Биз сотувчимиз. Қонунчилик ижозат бермаган нарсаларни сотишга ҳаққимиз йӯқ. Масалан, қизлар учун атлас кўйлак кийдирилган қӯғирчоқлар ва болалар учун эса, дӯппилик қӯғирчоқ таклиф қилинади”-деди Исмоил Қурбонов.

Бошқа тадбиркорларга кўра, олдин улар европача либос кийдирилган ёки ҳижобли қӯғирчоқларни сотардилар, аммо ҳохирда миллий маданият ва қадриятларга бегона моллар билан савдо қилиш тақиқланган.

Тадбиркор Хусрав Ринаевнинг таъкидлашича, бозор раҳбарияти ва бошқа давлат ташкилотлари уларнинг фаолиятини қаттиқ назорат қилади.

“Бозор раҳбариятининг вакиллари “Тожикстандарт” ва бошқа давлат ташкилотлари бозорда айланиб, дӯконлардаги молларни текшириб чиқадилар. Ҳозир бозорда европача либосдаги қӯғирчоқ камчил. Ӯтган йил ҳижобли қӯғирчоқ пайдо бӯлганди, энди улар ӯрнига миллий либосли қӯғирчоқларни сотиш таклиф қилинган”- деди Хусрав Ринаев.

Унинг қўшимча қилишича, миллий либосдаги қӯғирчоқларнинг Тожикистон бозорларидаги нархи 20 сомонидан 50 сомонини ёки 6 долларни ташкил этади.

Америка ширкати “Маттел” ҳижоб кийган Барби қӯғирчоғини чиқариб, келгуси йили уни савдога чиқаришини эълон қилган.

Аммо ушбу Барбининг либоси қора бӯлиб, бундай либосни кийиш Тожикистонда тақиқланган.

2014 йил Тожикистонда Оналар куни сифатида нишонланадиган 8 март кунида президент Эмомали Раҳмон фаоллар билан учрашар экан, мамлакат шаҳар ва қишлоқларида “тожик маданияти ҳамда анъаналарига зид равишда” қора кийим кийиб юрган тожик аёллари пайдо бўлганидан ташвиш билдирган эди.

Бундан авваллари ҳам Тожикистонда “тожикча анъаналар ва қадриятларни тарғиб қилишга” қаратилган қатор қонунлар қабул қилинган.

Жумладан, қонунлар билан исломий экстремизм ва фундаментализм рамзи сифатида кўрилаëтган аëлларнинг узун қора кийими ва ҳижобларини ҳам тақиқланган эди.

XS
SM
MD
LG