Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:54

Тожикистонда кам таъминланганларнинг ҳажга бориши тақиқланди


Тожикистонлик ҳожи хотин-қизлар
Тожикистонлик ҳожи хотин-қизлар

Тожикистон Диний ишлар қӯмитасининг қарорига биноан, жамиятнинг кам таъминланган оилалари аъзоларига ҳажга бориш тақиқланди. Таҳлилчилар бу қарорни аҳолининг ҳаж қилиш йўлидаги навбатидаги тўсиқ сифатида баҳоламоқда. Олдин ёши 40 га етмаган шахслар ҳаж қилиши ҳақидан маҳрум бӯлганди.

Дин қӯмитасидаги манбанинг Озодлик радиосига айтишича, Тожикистондаги барча шаҳар ва туманларидаги дин қӯмитаси бӯлимлари кам таъминланган шахсларни ҳаж маросимига йӯл қӯймаслик борасида огоҳлантирилган.

Ушбу манбага кӯра, олдин ватандошлар қарз олиб ёки уй-жойларни сотиб ҳажга борардилар. “Бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида маҳалий ҳукумат мулозимлари ҳажга бориш учун ариза берган шахсларнинг ижтимоий ва иқтисодий аҳволини ӯрганиб чиқиб, кейин ҳажга боришга ижозат беради”- деб айтди мазкур манба.

Дин қӯмитаси мулозимлари мазкур чора ҳаж маросимидаги навбатдаги чеклов эканлигини рад этиб, бу тадбир фақат ватандошлар турмуш шароитини яхшилашга қаратилганини ӯқтириб ӯтди.

Икки йил олдин Тожикистон Дин қӯмитаси ёши 40 га етмаган шахсларга ҳаж маросими адо этишни тақиқлаган эди. Шунингдек, ҳаждан келган ҳожиларга чорва сӯйиш ва одамларни зиёфат қилиш ҳам тақиқланган.

Таҳлилчи Фаридун Ҳодизода Дин қӯмитасининг мазкур қарорини ҳаж маросимидаги навбатдаги чеклов дея баҳолади.

“Ватандошларни турмуш шароитига баҳо бериш учун механизм борми? Маҳалий ҳукумат кам таъминланган табақани қандай аниқлайди? Мазкур қарор коррупциянинг янада ривожланишига йӯл очади. Одамлар катта пул бериб турмуш шароити борасидаги зарурий ҳужжатни оладилар”- деди Фаридун Ҳодизода.

Саудия Арабистон Тожикистонга ажратадиган квота асосида ҳар йили бу мамлакатдан 6 минг 520 киши ҳажга йӯл олади.

Жорий йилда ҳажга бориш учун ҳар бир киши 33 минг сомони ёки 3 минг 630 доллар сарфланганди. Келгуси йилги ҳаж маросими нархи ҳозирча эълон қилинмаган.

XS
SM
MD
LG