Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:40

Тожикистон гидроэнергетика учун бор ресурсларини сарфлаяпти


Президент Эмомали Раҳмон Ваҳш дарёси узра қурилаётган 4 миллиард долларлик зиддиятли Роғун ГЭСи лойиҳасининг бошланишига бағишланган маросимда. 29 октябрь, 2016
Президент Эмомали Раҳмон Ваҳш дарёси узра қурилаётган 4 миллиард долларлик зиддиятли Роғун ГЭСи лойиҳасининг бошланишига бағишланган маросимда. 29 октябрь, 2016

Сўнгги ўн йилликда Роғун ГЭСини қуришга бир неча миллиард доллар сарфлаган Тожикистон раҳбарияти учун лойиҳанинг барбод бўлиши имконсиз.

Бироқ, ошиб бораётган харажатлар ҳамда лойиҳанинг атроф-муҳит ва инсониятга таъсирига оид узоқ вақтдан бери давом этаётган баҳслар фонида, танқидчилар Роғун барқарор фаолиятга ўтиши учун кўп вақт талаб этилишини айтмоқда.

Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 3600 мегаватт бўлган иншоотга кўз тикаётган биргина Тожикистон эмас. Иншоот Ўзбекистон, Афғонистон ва бошқа мамлакатлардаги энергия хавфсизлиги масаласининг муҳим қисмига айланиши мумкин.

Тожикистоннинг қўшнилари энергияга бўлган эҳтиёжини қуёш ва шамол электростанциялари орқали тўлдиришга уринаётган бир пайтда, Душанбе учун тўғонлар ҳамон асосий энергия манбаи бўлиб қолмоқда

Жаҳон банки гуруҳи ижрочи директорлар кенгаши делегацияси Марказий Осиё бўйлаб сафар қилди. Делегация Тожикистонда президент Эмомали Раҳмон билан музокаралар ўтказди ҳамда тўғоннинг қисман ишлаётган гидроэлектр станциясига ташриф буюрди.

“Тўқтағул”да сув хавфли даражада камайди – бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:25 0:00

Ташриф Тожикистон энергетика сектори учун ҳам салбий, ҳам ижобий ўзгаришлардан келиб чиқди. Салбий томони 1 март куни мамлакатнинг аксарият қисми жумладан, пойтахт Душанбе бир неча соат зулматда қолди.

«Аcиа-Плус» маҳаллий ОАВ манбасига таяниб, носозликни ҳозирда Тожикистон электр энергиясининг қарийб ярмини таъминлайдиган Норак ГЭСидаги «авария» билан изоҳлади. Яна бир нашр – Душанбе ТВ манбасига таяниб, «республика асосий юқори вольтли линияларида техник авария» юз берганини иддао қилди.

«Барқи тожик» давлат электр компанияси Озодлик радиосининг тожик хизматига изоҳ бермади.

Орадан бир неча кун ўтиб, 4 март куни Энергетика ва сув вазири ўринбосари Сорбон Холмуҳаммадзода ишдан олинди. Ҳукумат қарорида у янги лавозимни эгаллаши айтилган, аммо қайси лавозим эканлиги очиқланмади.

Ўтган ой Жаҳон банки тўртта давлатни қамраб оладиган минтақавий энергия лойиҳаси CАSA1000 ни молиялаштришни давом эттириши ҳақида эълон қилди. Лойиҳада Тожикистон муҳим роль ўйнаши кутилаётган хабар қилинган.

CАSА-1000 2021 йилда Афғонистонда Толибон ҳокимиятга келганидан кейин амалда тўхтаб қолган эди. Жаҳон банки ўтган ой инфратузилмани Афғонистондан ўтадиган қисмини ҳам молиялаштиришда давом этишини эълон қилди.

CАSА-1000 ишга тушса, Тожикистон тахминан 1,3 гигаватт электр энергиясининг 70 фоизини Афғонистон ва Покистон тармоқларига ўтказиши, қолган қисмини эса Қирғизистон олиши кўзда тутилган.
Аммо Тожикистонда захира энергия бўлмаса, электр узатиш инфратузилмаси унчалик фойда бермайди.

Бу йил қиш охиридаги совуқ ҳарорат шундоғам доимий электр тақчиллигидан қийналган тожикистонликлар учун янада оғир келди.
Озодлик радиосининг тожик хизмати сўнгги ҳафталарда қишлоқлардаги оилаларда қўлбола печлардан фойдаланиш оқибатида ис газидан заҳарланиб ўлиш ҳолатлари ҳақида хабар қилди.

Толибоннинг "ҳалокатли канали". Ўзбекистон нега жим?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:28:42 0:00

Агар Норак ГЭСидаги авария туфайли Душанбе электрсиз қолгани ҳақидаги хабарлар рост бўлса, демак, Роғун иншооти кутилганидек тез самара бермаслиги мумкин.

Эмомали Раҳмон Роғуннинг учинчи блоки 2025 йилда ишга тушишини айтди. Ҳозирда иншоотнинг 2 та блоки ишлаб турибди.

Тожик ҳукуматининг сўнгги ҳисоб-китобларига кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 6 миллиард долларни ташкил этади.

Италияда жойлашган Webuild компанияси (собиқ Салини Импрегило) лойиҳанинг асосий пудратчиси ҳисобланади. Лекин Душанбе дунёдаги энг баланд объект бўлишини хоҳлаётган объектнинг якуний босқичини молиялаштириш манбаи ҳали ҳам номаълум.

Дунёдаги энг баланд тўғон Тожикистонга ҳақиқатан ҳам керакми?

Ҳозиргача Роғун давлат буджети ва қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштириб келинмоқда. Биринчидан Марказий Осиёнинг энг қашшоқ мамлакати учун лойиҳа жуда қимматга тушади.

Иккинчидан мамлакат маблағ жалб қилиш учун 2017 йилда паст фоизга бўлсада 500 миллион долларлик еврооблигациялар бозорга чиқарди.

Тожикистон халқаро институтлар лойиҳанинг қолган қисмини молиялаштиришига умид қилмоқда.

Шу ойда 17 та нотижорат ташкилотлар, жумладан Прагада жойлашган CEE Bankwatch Network кузатув ташкилоти Жаҳон банки, Осиё инфратузилма инвестиция банки ва Европа инвестиция банкини Роғун ГЭСини қўллаб-қувватлаш учун 600 миллион доллар ажратиш қарорини қайта кўриб чиқишга чақирди. Ҳисоботга кўра, лойиҳанинг жорий Атроф-муҳит ва ижтимоий таъсир ҳолати лойиҳадан кўзланган мақсадларга мувофиқ эмаслигини кўрсатган.

Ҳисобот муаллифлари Роғун иншоотини «табиат устидан тўлиқ назорат ўрнатиш каби советча мафкуранинг намунаси» деб атаган. Тўлиқ ишга тушмаган тўғон учун 2040 йилгача камида 46 000 киши кўчирилиши кераклиги таъкидланган.

«Вахш дарёси бўйидаги Роғун ГЭСи лойиҳаси нафақат Тожикистон, балки бутун минтақа учун жуда катта ижтимоий ва экологик хавф-хатар уйғотади», — деб ёзган ташкилотлар қўшма ҳисоботида.

Роғуннинг асосий танқидчиларидан бири бўлган Ўзбекистон янги ҳукумат даврида эҳтиёткор тарафдорга айланди.

Бу Шавкат Мирзиёевнинг минтақавий муносабатларни яхшилашга устувор аҳамият бергани билан боғлиқ.

Марказий Осиёда АЭС қуриш истаги. Мутахассислар нимадан хавотирда?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:08 0:00

Бироқ бу масала Ўзбекистонга сув ёки электр энергиясидан қайси бири кўпроқ керак деган саволга жавоб топилмагани билан ҳам қисман боғлиқ. Тожикистон бу муаммолардан бирини енгиллаштириши мумкин.

Тожикистон ҳам ўз навбатида, энергия танқислигини тўлдириш учун «яшил технологиялар» ҳақида гапира бошлади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон атом электр станцияси қуриш ҳақида ўйламоқда. Аммо бу ҳозирча ғоя. Октябрь ойида Душанбеда бўлиб ўтган «Тожикистонда самарали энергия» конференциясида тожик расмийлари 2030 йилгача Тожикистонда 70 мегаваттгача бўлган шамол ва қуёш электр станциялари барпо қилинишини айтди.

Бироқ ўша пайтдаги Энергетика ва сув хўжалиги вазири ўринбосари Холмуҳаммадзода ҳукуматнинг устувор йўналишини қуйидагича очиқлаган.

«Келгуси етти йил ичида Роғун ГЭСи ишга туширилиши ҳамда Норак, Сарбанд ва Қайроққум каби ГЭСларни реконструкция қилиш ҳисобига Тожикистонда энергия ишлаб чиқариш қуввати қўшимча 4000 мегаваттга ошади.»

Форум

XS
SM
MD
LG