Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 04:03

Хотини ўлгач иккинчисига уйланган ота фарзандлари босимига чидамай ўзини осди


Тожикистоннинг Восе туманида истиқомат қилувчи Саидмуҳаммад Иброҳимов иккинчи марта уйланганидан бир ярим ой ўтиб, ўз жонига қасд қилди. Унинг биринчи хотини ари чақишидан вафот этган ва дафн маросимидан саккиз ой ўтиб Саидмуҳаммад уйга янги хотин олиб келган эди.

Яқинда содир бўлган бу воқеа тўғрисида Озодлик радиоси тожик хизмати хабар қилди.

«Болалари отасининг иккинчи бор уйланишига қарши бўлиб, унинг ҳаётини дўзахга айлантириб юборишди», - дейди унинг акаси Ражабали Иброҳимов.

Саидмуҳаммаднинг тўрт фарзанди бўлиб – катта ўғли 24 ёшда, кичик қизи эса 16 ёшга тўлган эди. Хотининг ўлимидан сўнг Саидмуҳаммад яккаланиб қолди - катта ўғли пул топиш учун Россияга кетган, иккинчи ўғли ва қизи Душанбеда яшайди, кичиги эса бувисининг қўлида.

​«Улардан бирортаси ҳам оталарининг иккинчи бор уйланишини эшитишни ҳам исташмади. Гап шундаки, оналарнинг ўлимига бир йил ҳам бўлмаган эди. Бироқ шариат қонунларига кўра, бева бўлиб қолган ота иккинчи бор уйланишда болалардан рухсат олиши мажбур эмас», - дейди Ражабали Иброҳимов.

Унинг сўзларига қараганда, янги хотинни Саидмуҳаммаднинг ўзи топган. «Келиннинг ота-оналари унаштириш маросимида Саидмуҳаммаднинг фарзандлари иштирок этишини исташган эди. Бироқ фарзандлар кескин рад қилишди», - дейди Ражабали.

Саидмуҳаммад Иброҳимовнинг рафиқаси ​Маржона Раҳимованинг айтишича, фақат ўн кун бахтили ҳаёт кечиришган. «Кейин баҳслар, шаъмалар, ҳақоратлар бошланди. Мен Саидмуҳаммаднинг ҳар куни хафақон, ташвишли юрганини кўрардим, доимо қўлида арқон бўларди. Фарзандлари ҳар куни унга қўнғироқ қилиб мени ҳайдаб юборишини талаб қилишарди. Охир-оқибат у ажрашишга қарор қилди. Мен ота-онамнинг уйига қайтдим, эртаси куни Саидмуҳаммад ўзини осди», - дейди Маржона Раҳимова.

Восей туман прокуратурасининг маълум қилишича, Кадучи қишлоғида истиқомат қилган Саидмуҳаммад Иброҳимовнинг ўз жонига қасд қилиши сабабларини аниқлаш мақсадида тергов ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG