Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:27

Томскда ёниб кетган 10 ўзбекистонлик жасади ватанига етказилди, иш берувчи қўлга олинди (ВИДЕО)


Россиянинг Томск вилоятидаги Асиновский туманида ёғоч уйда ёниб кетган 10 ўзбекистонлик меҳнат муҳожирининг жасади Тошкентга олиб келинди.

Новосибирск шаҳридаги Ўзбекистон Бош консуллиги берган маълумотга кўра, жасадлар 26 январь куни эрталаб HY-668 рейси билан йўлланган.

Қолган 2 марҳумнинг жасади ДНК таҳлили натижалари аниқлангандан кейин юборилиши айтилди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 26 январь куни марҳумлар жасадининг Тошкентга етказилиши акс этган видеохабарни эълон қилди.​

Томск вилояти Асиновск тумани Причулимск қишлоғидаги ёғочдан қурилган ётоқхонада 21 январга ўтар кечаси ёнғин чиққан ва 10 ўзбекистонлик меҳнат муҳожири нобуд бўлганди.

Кейинчалик фожиада ўлганлар 12 кишига етгани маълум бўлди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, нобуд бўлганларнинг ҳаммаси бир қаватли ëғоч уйда яшаган, Greenwood ёғоч тайёрлаш компанияси ишчилари бўлган.

"Улардан 10 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган ва икки нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилиб, жавоб берилган", дейилди вазирлик баëнотида.

21 январь куни Россия Тергов қўмитаси, бу муҳожирларга иш берган хитойлик шахс - Greenwood ширкати раҳбари қидирувга берилганини маълум қилганди.

26 январга келиб, Бош консулхона берган маълумотга кўра, компания директори қўлга олинган.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўлганлардан 10 нафарининг исмини эълон қилган:

Муртазоев Шаҳзод Санжар ўғли, 1999 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган);

Элмуродов Темур Дамир ўғли, 1994 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган);

Мўминов Хуршид Мехриддин ўғли, 1997 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган);

Ғайбуллоев Рамзиддин Меҳриддин ўғли, 1998 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган);

Эргашев Ҳошимжон Ўткир ўғли, 1999 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган);

Хасанов Бунёд Карим ўғли, 1994 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган);

Норов Мехриддин Гайбуллаевич, 1966 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган);

Боймуродов Келдиёр Кандиёрович, 1987 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган);

Хасанов Умид Каримович, 1979 й.т. (Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида истиқомат қилган);

Муҳаммадали Зокиров, 1988 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).

Россияга иш излаб борган ўзбекистонлик ва марказий осиёдаги бошқа давлат ватандошлари шароити оғир, техника ва ёнғин хавсизлигига тўлиқ риоя қилинмаган жойларда яшаши, ишлаши ва шундай фожиалар қурбони бўлиши кўп кузатилади.

2016 йилнинг 31 февралида Москвадаги тикувчилик цехларидан бирида чиққан ёнғинда 12 киши ўлган, жумладан, 3 нафар балоғатга етмаган бола ҳалок бўлганди. Ўлганларнинг ҳаммаси Марказий Осиёдан, 2 нафари Ўзбекистондан Россияга ишлаш учун келган муҳожирлар эди.

2014 йилнинг 19 майида эса Екатеринбургда муҳожирлар яшаётган ёғоч уйга тунда ўт кетган ва ўшанда куйиб кул бўлган уйдан 6 жасад топилган, ўлганларнинг ҳаммаси Ўзбекистондан эди.

Қуйида шу мавзуда ҳозирланган Ozodlive эшиттиришини томоша қилишингиз мумкин:

XS
SM
MD
LG