Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:17

Томскда ёниб кетган ўзбеклар шахси эълон қилинди, иш берувчи қидирувда (ВИДЕО)


Томскда тунда чиққан ёнғинда 10 ўзбекистонлик муҳожир ёниб кетди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:57 0:00

Томскда тунда чиққан ёнғинда 10 ўзбекистонлик муҳожир ёниб кетди

Россиянинг Томск вилояти Асиновск тумани Причулимск қишлоғидаги ётоқхонада 21 январга ўтар кечаси ёнғин чиқди ва унда 10 ўзбекистонлик меҳнат муҳожири нобуд бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, вафот этганлар бир вилоятдан борган меҳнат муҳожирларидир, булар орасида ака-укалар ҳам бор.

Россия Тергов қўмитаси, бу муҳожирларга иш берган хитойлик шахс қидирувга берилганини маълум қилди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, нобуд бўлганларнинг ҳаммаси бир қаватли ëғоч уйда яшаган, "Гринвуд" ёғоч тайёрлаш компанияси ишчилари бўлган.

"Улардан 10 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган ва икки нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилиб, жавоб берилган"¸ дейилади вазирлик баëнотида.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўлганлардан 9 нафарининг исмини эълон қилди:

Муртазоев Шаҳзод Санжар ўғли, 1999 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган);

Элмуродов Темур Дамир ўғли, 1994 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган);

Мўминов Хуршид Мехриддин ўғли, 1997 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган);

Ғайбуллоев Рамзиддин Меҳриддин ўғли, 1998 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган);

Эргашев Ҳошимжон Ўткир ўғли, 1999 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган);

Хасанов Бунёд Карим ўғли, 1994 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган);

Норов Мехриддин Гайбуллаевич, 1966 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган);

Боймуродов Келдиёр Кандиёрович, 1987 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган);

Хасанов Умид Каримович, 1979 й.т. (Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида истиқомат қилган).

Вазирлик матбуот хизматига кўра, яна бир фуқаронинг шахси аниқланмоқда.

Ўзбекистонлик муҳожирлар жасади ҳозирда Томск области Асино шаҳридаги туман шифохонаси ўликхонасида сақланмоқда.

Қуйида Москвадаги мухбиримиз Умидбекдан олинган маълумотларни тинглашингиз мумкин:

Томскдаги ётоқхонада тунда чиққан ёнғинда 10 ўзбекистонлик меҳнат муҳожири нобуд бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:23 0:00
Бевосита линк

Россия расмийларига кўра, воқеа жойида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Россия Тергов қўмитаси "Гринвуд" компаниясига қарашли ҳужжатлар мусодара қилиб, унинг раҳбари қидирувга берилганини билдирди. Ушбу ширкатнинг хитойлик ишбилармонга тегишли экани айтилди.

Тергов қўмитасига кўра ўлганлар шахсини тасдиқлаш учун қариндошларидан ДНК намуналари олинади.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг билдиришича, Ташқи ишлар вазирлиги ҳудудий консуллик хизматлари билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг шахсига аниқлик киритиш ва уларни ватанига олиб келиш бўйича ташкилий ишларни олиб бормоқда.

Россияга иш излаб борган ўзбекистонлик ва марказий осиёдаги бошқа давлат ватандошлари шароити оғир, техника ва ёнғин хавсизлигига тўлиқ риоя қилинмаган жойларда яшаши, ишлаши ва шундай фожиалар қурбони бўлиши кўп кузатилади.

2016 йилнинг 31 февралида Москвадаги тикувчилик цехларидан бирида чиққан ёнғин 12 киши ўлган, жумладан, 3 нафар балоғатга етмаган бола ҳалок бўлганди. Ўлганларнинг ҳаммаси Марказий Осиёдан, 2 нафари Ўзбекистондан Россияга ишлаш учун келган муҳожирлар эди.

2014 йилнинг 19 майида эса Екатеринбургда муҳожирлар яшаётган ёғоч уйга тунда ўт кетган ва ўшанда куйиб кул бўлган уйдан 6 жасад топилган, ўлганларнинг ҳаммаси Ўзбекистондан эди.

XS
SM
MD
LG