Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:43

Тошкентда Аҳмад Башарский ва бошқалар устидан маҳкама бошланди


Шу йилнинг 4 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани судида товламачилик, босқинчилик, одам ўғирлаш, ўқотар қуроллардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳамда тан жароҳати етказишда айбланаётган 8 нафар судланувчи устидан маҳкама бошланди.

Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Наримов томонидан имзоланган айблов хулосасига кўра, улар товламачилик, одам ўғирлаш сингари оғир жиноятларда айбланмоқда.

Судланувчиларнинг сўнггиси С. М. (кўча тилида Аҳмад Башарский)га нисбатан дастлаб Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, кейинчалик баданга оғир тан жароҳати етказиш айбига ўзгартирилган.

Судланувчиларнинг 7 нафарига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган, уларнинг 6 нафари Тоштурмада, бир киши эса махсуслаштирилган тиббий қамоқхона (Сангород)да сақланмоқда. Судланувчилардан бири муносиб хулқ атворда бўлиш тилхати асосида озодликка чиқарилган.

Суд мажлислари жамоатчилик учун очиқ, аммо оммавий ахборот воситаларининг тасвир ёки аудио мосламалардан фойдаланишига рухсат этилмаган. Шунингдек, маҳкама иштирокчиларига суднинг қонуний ҳукми кучга кирмагунича фаразларни матбуот ва ижтимоий тармоқларда билдирмаслик мажбурияти юкланган.

Ўзи нима бўлганди?

262772/2022-78СW-сонли жиноят иши материалларига кўра, жиноят иши очилишига 2022 йил 8 март куни соат тахминан 23:00 ларда 69 яшар С. М (Аҳмад Башарский) ўз уйи олдида Д.Қ ва О.М ни “ИШ-12” русумли 12 калибрли “қўшотар” ов қуроли билан отиб ташлагани асос бўлган.

Тергов натижасида аниқланишича, Башарскийнинг 21 яшар невараси 2021 йилнинг июль ойларида С.О ва О.М билан танишиб, тижорат қилиш учун улардан бўлиб-бўлиб, сўнгги ярим йил давомида жами 395 минг АҚШ доллари олади. Мазкур маблағ аввал совутгичлар, сўнг телефон бизнесидан 50/50 нисбатдаги фойдага келишилади.

Жабрланувчи Диёр Абдулҳамидов терговга берган кўрсатмаларида жиноий гуруҳ аъзоларининг уни мунтазам қўрқитиш, бобоси ва отаси ҳаёти билан таҳдид қилиб, ундан фойда олиб келишганини таъкидлайди.

Диёр Абдулҳамидов судланувчилар билан ўрталаридаги тижорат иши аввалига келишилган фойда 50/50 нисбатда бўлгани, сўнг уни жиноий гуруҳ аъзолари 80/20 нисбатга туширишгани ҳақида кўрсатма берган. Сўнг бу тижоратидан катта зарарга кириб қолгани ва уни бобоси эшитганини айтган. С.М. тасарруфидаги Cadillac автомобили, ер участкаларини сотиб, қарзнинг бир қисмини қоплаган.

2022 йилнинг 8 март куни тунги соат 23:00 ларда жиноий гуруҳ аъзолари Д.Қ ва О.М пулнинг муайян қисмини олиш учун Башарский хонадонига боради. Хонадон эгаси икки нафар шахсни “ИШ-12” русумли 12 калибрли “қўшотар” ов қуроли билан отиб, оғир ярадор қилади.

Отишма ҳолати ëзиб олинган видео тасвир
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:37 0:00

Номдор судланувчилар...

Жиноят ишида судланувчи сифатида сўроқ бераётган икки нафар шахс — Сирожиддин Ортиков ва Сардор Акбаровнинг номлари матбуотга яхши таниш. Улар 2018 йилнинг 20 июнь оқшомида "Аурум 898" тунги клубида ММА устаси, уч карра жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраевнинг пичоқланишида иштирок этишган.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг баданга оғир тан жароҳати етказиш билан айбланган бу шахслар жазо муддатларини ўтаб чиқишган.

Аҳмад Башарский жиноий гуруҳлар фаолиятига етакчилик қилгани ҳақида норасмий маълумотлар мавжуд. Башарскийнинг яқин қариндошларидан бири Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида юқори мартабали мулозим экани маълум.

Судланувчилар иддаоси

Суднинг қора курсисида ўтирганларнинг тергов жараёнида берган кўрсатмаларига кўра, жабрланувчи Диёр Абдуҳакимов уларнинг бизнес ҳамкори бўлган.

Тижорат фаолияти даврида жабрланувчи Диёр Абдуҳакимовга нисбатан тазйиқ ёки бошқа кўринишдаги босимлар қилишмаган. Ҳатто жиноий гуруҳ деб аталаётган судланувчиларнинг айримлари Диёр Абдуҳакимов билан кечган бизнес фаолияти даврида қамоқда бўлишган.

Аҳмад Башарский томонидан қўшотар милтиқдан отилган икки нафар шахс ҳаётига хавф соладиган тан жароҳатлари олишган. Уларнинг баданида ҳанузгача порох чашма (осколка) бўлаклари мавжуд.

Дастлабки терговлар давомида Аҳмад Башарскийга нисбатан қотиллик билан жиноят иши очилган бўлса-да, унинг жинояти сўнгра баданга оғир тан жароҳати етказишга малакаланган.

Форум

XS
SM
MD
LG