Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:32

Аҳмат Демир: Кейинги бир йилда Ўзбекистон бизнес муҳитида революция содир бўлди!


2018 йилнинг 24 апрель куни Озодлик мухбири "Чорсу" меҳмонхонасининг янги эгаси Аҳмат Демирни айни меҳмонхонада қизғин бораëтган қайта қуриш жараëнида топди.
2018 йилнинг 24 апрель куни Озодлик мухбири "Чорсу" меҳмонхонасининг янги эгаси Аҳмат Демирни айни меҳмонхонада қизғин бораëтган қайта қуриш жараëнида топди.

Мустақил Ўзбекистондаги либерал иқтисоднинг ўзига хос рамзига айланган собиқ Demir супермаркетлари эгаси Аҳмат Демирнинг Тошкентга қайтиб¸ қайта иш бошлаганига шу кунларда бир йил бўлади.

90-йиллар бошида Ўзбекистонга сармоя ëтқизиб¸ 2010 йилда мамлакат ҳуқуқ тизимларининг турли айбловлари ортидан бизнесини ташлаб кетишга мажбур бўлган Demir Holding эгаси Аҳмат Демирнинг Тошкент ҳукумати билан можароси¸ жараëн тафсилотларидан хабардор расмийларнинг Озодликка айтишича¸ ўтган йили шахсан президент Шавкат Мирзиëев топшириғи билан ҳал этилди.

Тошкентдаги Demir супермаркетлари¸ Grand Mir меҳмонхонаси мулкдори Аҳмат Демир Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлганидан сўнг биржа орқали бошқа инвесторларга сотилгани боис¸ улар аввалги мулкдорига қайтарилмади.

Айни пайтда¸ Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва тегишли вазирликлар билан музокаралари сўнггида 2017 йил сентябрида Аҳмат Демирга пойтахт марказида йиллардан бери бўш ëтган "Чорсу" меҳмонхонаси инвестицион шартлар ва солиқ имтиëзлари билан текинга берилди.​

Шундан бери Аҳмат Демир “Чорсу” меҳмонхонасини қайта қуриш ва унинг атрофида ҳар хил тамаддихона ва ҳунармандлар устахоналари бўлган “Эски шаҳар” сайёҳлик мажмуаси қуриш устида ишламоқда.

Шавкат Мирзиëев ҳокимиятга келганидан сўнг Ўзбекистонда қайта иш бошлаган саноқли турк бизнесменларидан бири бўлган Аҳмат Демир¸ Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг жорий ҳафта Тошкентга қиладиган сафари доирасида ўтказиладиган ўзбек-турк бизнес форумида иштирок этади.

24 апрель куни Озодлик билан суҳбатда Аҳмат Демир¸ айни дақиқаларда “Чорсу” мажмуасида иш билан бандлиги¸ бизнес лойиҳанинг аста-секинлик билан амалга кўчаëтганини билдирди:

- Биз кундалик¸ жорий муаммолар устида ишлаяпмиз. Бундай муаммолар ҳар ерда бор. Аммо кейинги бир йил ичида жаноб Мирзиëев ва Эрдўғон эътиборига етказилиши лозим бўлган глобал бир муаммога дуч келмадик. Бир йил ичида президент Мирзиëев Ўзбекистондаги бизнес иқлимини жиддий ўзгартирди ва буни тан олмаслик мумкин эмас¸ деди Озодлик билан суҳбатда турк тадбиркори.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:36 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG