Линклар

Шошилинч хабар
09 январ 2025, Тошкент вақти: 01:48

Туркия: Сайловлар тарихий бурилиш ясайдими?

14 май куни Туркияда президентлик ва парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда.

Асосий кураш 20 йилдан бери мамлакатни автократик услубда бошқариб бошқариб, мамлакатни оғир иқтисодий инқирозга олиб келган амалдаги президент Ражаб Тайиб Эрдўған ва 6 мухолиф сиёсий партиядан ягона номзод ўлароқ тақдим этилган Жумҳурият Халқчи Партияси раиси Камол Қиличдарўғли ўртасида кечиши кутилмоқда.

Жорий президент Ражаб Тайиб Эрдўғон, Жумҳурият Халқчи Партияси раиси Камол Қиличдарўғлидан ташқари яна бир номзод Отатуркчилар иттифоқи”дан номзод Синан Оган ҳам президентлик курсиси учун курашади.

Ўзи аслида пойгада тўрт номзод бор эди.

Сайловга уч кун қолганда мухолифатдаги "Мамлакат" партиясининг лидери Муҳаррам Инже номзодини чиқариб олди.

Инже сайлов натижаларига жиддий таъсир қиладиган номзодлардан бири сифатида кўрилаётганди.

Порно сайтида тарқалган видео сабаб у сайлов пойгасидан чиққанини эълон қилди.

"Бу қарорни мамлакатим манфаатини кўзлаб бердим. Сўнгги 45 кунда бошимга тушганларни 45 йил кўрмадим. Сохта тасвирлар. Исроил порно сайтидан бир тасвирни олиб, бошини кесиб менинг бошимни монтаж қилишди", деди Инже.

Мухолифатчи Инжанинг пойгадан чиқиши Қиличдорўғлига кўпроқ овоз қозонишига йўл очди.

Кузатувчиларга кўра, зилзила талафотлари, инфляция ва кун сайин ошаётган нарх‑наво сабабли Эрдўғон ҳокимиятининг учинчи декадасига ўта олмай қолиши мумкин.

Муҳолифат Эрдўғонни мамлакатни зилзилага тайёрлай олмагани учун айбламоқда.

22:52 14.5.2023

Туркия: Сайловлар тарихий бурилиш ясайдими?

Туркияда Эрдўғоннинг ҳукумат бошқарувидаги 20 йиллик фаолиятига барҳам бериши тахмин қилинаётган сайловлар бўлиб ўтди.

Яқин фурсатда сайлов натижалари эълон қилинади.

Сайловлар тобора авторитар тус олаётган Эрдўғон ҳукуматини бошқарувдан четлатиши ёки учинчи ўн йилликка йўл очиши мумкин.

Туркиялик сайловчилар парламент учун ҳам овоз берди. Асосий кураш Эрдўғоннинг консерватив исломий АК партияси ҳамда олти мухолиф партия иттифоқидан ташкил топган Қиличдорўғлининг Миллат иттифоқи партияси ўртасида кетмоқда.

Туркия бўйлаб сайлов участкалари эрталаб соат 8 дан очилди ва 17:00 да ёпилди. Туркия қонунчилигига кўра, 21:00 га қадар сайлов натижалари ҳақида хабар тарқатиш тақиқланган.

08:08 15.5.2023

Туркия президентлигига сайловда номзодлардан бирортаси 50 фоиз овоз ололмади

Якшанба куни Туркияда ўтган президентлик сайловида номзодлардан ҳеч бири биринчи турда ғолиб чиқиш учун етарли бўладиган 50 фоиз овозни ололмади. Шу вақтгача овозларнинг 98,22 фоизи санаб бўлинди. Қолган 2 фоиздан озроқ овозлар санаб бўлингач вазият ўзгармаса, унда ғолиб сайловнинг 28 майда ўтадиган иккинчи турида аниқланади.

Сўнгги натижаларга қараганда, мамлакатда 20 йилдан бери ҳокимият тепасида турган амалдаги президент Режаб Тоййиб Эрдўғон сайловчиларнинг 49,34 фоиз овозига эга бўлди. Унинг асосий рақиби 74 ёшли собиқ давлат хизматчиси Камол Қиличдорўғли 45 фоиз овоз олди.

XS
SM
MD
LG