Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов теледастурларда дастурларда ва фильмларда секс, зўравонлик ва зарарли одатларни намойиш қилинишини тақиқловчи қонунни имзолади.
Расмий маълумотларга қараганда, “Телевидение ва радиоэшиттиришлар тўғрисида”ги Туркманистон қонунига Бердимуҳамедов ўтган ҳафта имзо чеккан.
Қонун мамлакатда “ижобий образ” яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Янги қонун 4- моддасининг бандларидан бирида “вояга етмаган шахсларни жисмоний, ақлий ва маънавий ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи, айниқса, ҳаёсиз ёки зўравонлик характердаги ва зарарли одатларни рағбатлантирувчи ахборотларни тарқатишдан ҳимоя қилиш“ назарда тутилади. Шунингдек, Қонуннинг 44- моддасида бу каби материалларнинг тақиқланиши миллий манфаатларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ экани таъкидланади.
Туркманистонда ОАВнинг барча турлари ва айниқса ТВ давлат назоратида ва таъсирида туради. Ҳатто кабел телевидениесининг каналлар контенти қаттиқ цензура қилинади ва цензорлар нолойиқ кўрган фильмлардаги ҳар қандай саҳналар қирқиб ташланади.
Фақатгина сунъий йўлдош телевидениеси давлат цензурасини четлаб ўтар эди, аммо бугунги кунда туркманистонликлар сунъий йўлдош телевидениесидан бебаҳра қолган. Ҳукумат анчадан бери мамлакат бўйлаб йўлдошли «тарелка»ларга қарши кураш олиб келади.
“Озодлик” мухбирларининг хабарларига қараганда, туркман цензурасининг қўли ҳозирча етиб бормаган айрим қишлоқлардагина онда-сонда параболик антенналарни учратиш мумкин.
Эндиликда кино васериаллар ўрнига Туркман ТВсида президентнинг китоблари ўқилади
Қонунда “зарарли одатлар” дейилганда нима назарда тутилиши ва буни ким белгилаши очиқ кўрсатилмаган.
ТВда кўпинча президент қиёфаси суперқаҳрамон сифатида гавдалантирилади
Телевидение тўғрисидаги қонунда Туркманистоннинг обрўси ва ижобий имижини юксалтирувчи теле- ва радиодастурлар тайёрлашга чақириқ бор.