Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:10

Таниқли ҳуқуқбон Васила Иноятова Тошкентда дафн этилди (АУДИО)


Васила Иноятова
Васила Иноятова

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси, "Бирлик" Халқ ҳаракати партиясининг котибаси Васила Иноятова 19 май куни тушлик пайтида Тошкентдаги "Кўкча" қабристонига дафн этилди.

Таниқли ҳуқуқбон айни кун тонгида Тошкентдаги шифохоналардан бирида 62 ёшида вафот этди.

Яқинларининг Озодликка айтишича, ҳуқуқбон жарроҳлик амалиёти пайтида ички қон кетиш оқибатида оламдан ўтган.

Франциядан ҳуқуқбон Мўътабар Тожибоеванинг Озодликка айтишича, Васила Иноятованинг вафот этгани ҳақида унинг қизи маълум қилган.

Мўътабар Тожибоева: Васила опа мухолифатнинг биринчи қалдирғочларидан бири эди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:41 0:00
Бевосита линк

"Васила опа мухолифатнинг биринчи қалдирғочларидан бири эди. Васила опанинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди," деди Мўътабар Тожибоева.

"Васила мазлумларнинг ҳақиқий ҳимоячиси эди, энди у бизга етишмайди," − дея "Твиттер"да шарҳ қолдирди Human Rights Watch ташкилотининг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлоу 19 май куни.

Васила Иноятова 1990-йиллар бошидан Ўзбекистонда турли соҳаларда
содир бўлаётган инсон ҳуқуқлари бузилиш ҳолларини ёритиш билан шуғулланиб келди.

У асос солган "Эзгулик" жамияти Ўзбекистонда 2003 йилда расман рўйхатдан ўтган ягона инсон ҳуқуқлари ташкилотидир.

"Эзгулик" Ўзбекистон ватандошлари ҳақлари, мажбурий меҳнат ҳамда диний ва сиёсий маҳкумлар вазиятига эътибор қаратиб келади.

Васила Иноятованинг ижтимоий фаолияти Совет Иттифоқи парчаланишидан олдин - 1989 йили Ўзбек тилига давлат мақоми бериш талаблари янграган ҳаракатларда фаол қатнашиш билан бошланди.

Васила Иноятова - "Бирлик" Халқ ҳаракатига (ҳозирги "Бирлик" Халқ ҳаракати партияси) аъзо бўлиб кирди ва кейинчалик Марказий Кенгаши котибасига айланди.

У инсон ҳуқуқлари ва сиёсий ҳаётдаги фаолиятига боғлиқ айбловлар билан 90-йилларда бир неча бор ҳибсга олинган.

Россиядаги "Независимая газета" нашридаги шеърлари туфайли эса 1993 йили Ўзбекистон президентини ҳақорат қилишда айбдор деб топилиб, икки йилга шартли қамоқ жазосига ҳукм этилганди.

XS
SM
MD
LG