Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:10

ЖЧ-2018: Россия ғалабаси ўзбек мухлисларини иккига ажратиб ташлади


ЖЧ-2018-да Россия терма жамоаси 1 июль куни Испания устидан 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихида биринчи марта чорак финалга чиқди. Хорватлар ҳам пенальтилар серияси бўйича Дания устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қилиб, чорак финалда Россияга қарши майдонга тушадиган бўлди.

1 июлда бўлиб ўтган Россия-Испания ўйининиг асосий қисми 1:1 ҳисобида якунланди. 30 дақиқалик қўшимча вақтда ҳам ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

Аммо, пенальтилар сериясида Россия футболчиларининг қўли баланд келди.

Дарбозабон Игорь Акинфеев пенальтида икки тўпни қайтариб, Россия терма командасини тарихда илк бор чорак финалга олиб чиқди.

Бунга қадар Россия терма жамоаси гуруҳ босқичидан юқорига кўтарила олмаган.

Айни куни бўлиб ўтган яна бир учрашувда хорватлар ҳам руслар каби 11 метрлик зарбаларда Данияни мусобақадан чиқариб юборди.

Бу галги ЖЧ кутилмаган натижаларга бой бўлмоқда. Германия, Португалия, Аргентина ва Испания каби чемпионат фаворитлари ҳисобланган жамоаларнинг эрта мағлуб бўлиши нафақат мухлислар, балки футбол мутахасисларини ҳам ҳайратга солмоқда:

"Катта жамоалар мағлубиятга учраб, уйга кетаётгани - ажойиб. Бу футбол жамоавий ўйин эканини билдиради. Терма жамоалар юлдузларга боғланиб қолмаслиги керак," - дейди Чемпионатда РТ телеканалига шарҳловчилик қилаётган "Манчестр Юнайтед” жамоасининг бош тренери Жозе Моуриньо.

Месси ва Роналду каби мегаюлдузларнинг чемпионатни тарк этгани ўзбек ижтимоий тармқларида ҳам кенг мухокамаларни уйғотди.

Ўзини Николай Ширшов деб таништирган Facebook фойдаланувчиси футбол юлдузлари чемпионат жозибаси эканини айтади:

"1998 йилдан бери футбол кўраман. Футболга юлдузлар жозиба беради. Зидан Ювентусда эканлигида Миланимга ачинардим - Фавалли, Малдини, Кастакурта ҳаммаси Зиданни ёпмоқ учун ўйнарди," деб ёзади у.

“Месси ҳамда Барселона, Роналду ва унинг Реалига сиғинадиган ўзбекларга қийин бўлди" деб ҳазил қилади бошқа бир футбол ишқибози Элдор Аловутдинов.

Россия терма жамоасининг кечаги ғалабаси унга қарши ва хайрхоҳ бўлганлар ўртасида зиддиятни янада кучайтириб юборди.

Иккига ажралгани яққол намоён бўлган футбол мухлисларининг баъзилари Россия ғалабасининг "бизникилар ютди" ҳамда "ура, товарищи" деб қарши олган бўлса, бошқалар Испанияга жамоасининг чемпионат билан хайрлашганига таассуф билдирди. Айрим фойдаланувчилар эса "Пахтакор чемпион" деб аслида бизнинг миллий жамоамиз ким эканлигини эслатишга уринди.

Россия терма жамоасининг ғалабаси Тошкенда нишонланмоқда
Россия терма жамоасининг ғалабаси Тошкенда нишонланмоқда

Россиянинг Хорватияга қаршир учрашуви 7 июль куни Сочи шаҳрида бўлиб ўтади.

Нимчорак финали доирасида Уругвай жамоаси Францияга қарши майдонга тушади.

2 июлда нимчорак финалнинг яна икки жамоаси аниқ бўлади - беш карра жаҳон чемпиони Бразилия Мексикага, Бельгия эса Японияга қарши майдонга тушади.

XS
SM
MD
LG