- Боғини суриштирмай узум ейишга умид қилганлар орасида ғаллаоролликлар ҳам кўп, деди Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани марказида истиқомат қилувчи Набижон Жўрабоев Озодликка бундан икки кун олдин. Узум ейишга умид қилганлар молиявий пирамида қургани айтилаётган чинозлик Аҳмадбойнинг мижозларидир.
Ғаллаороллик ўшандай мижозлардан 7 нафари билан ёши 78 га чиққан фаол тингловчимиз Набижон Жўрабоев 2 кун давомида ўз ташаббуси билан учрашиб, суҳбатлар қурди ва ўргангани тафсилотларни Озодликка айтиб берди.