Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:52

Мирзиëев гапи ортидан милиция ва прокуратура газдан қарздорлар устига ташланди


Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида газ ва электрдан қарздорларнинг мол-мулки мусодара қилинаëтгани борасида жизахликлар Озодликка шикоят қилди. Уларнинг айтишича¸ қарздорлардан ҳақни ундириш мақсадида ташкил қилинган ўн кишилик “хатлов гуруҳлари” уйма-уй юриб қарз ундиришмоқда.

Зафарбод туманида яшовчи Баҳтиëр Умурзоқовнинг Озодликка айтишича¸ видеотасвирчи билан келган ва ораларида милиция ҳамда прокуратура ходимлари бўлган гуруҳ унинг уйидаги моли ва телевизорини қарз эвазига олиб кетган. Бу воқеа eltuz.com нашрида ҳажв ҳам қилинди.

Eltuz.com нашридан олинган карикатура
Eltuz.com нашридан олинган карикатура

​Жиззах газ таъминоти идорасидаги муҳандиснинг Озодликка билдиришича¸ бундан олдин қарзини тўламаганлар иши судга оширилиб, мол-мулки мусодара қилиниши ҳақида огоҳлантирилганлар.

Мулозимга кўра¸ Жиззах вилоятида 300 киши катта миқдорда газ қарздори сифатида жавобгарликка тортилган.

Газ идорасидаги мулозимнинг айтишича¸ бу тадбирлар президент Шавкат Мирзиёевнинг газ ва электр қарздорларига чора кўриш борасидаги январь чақириқлари ортидан тезлашган.

Жиззах вилояти бўйлаб газ ва электрга оид қарзни йиғиб олиш ҳақида вилоят ҳокимлиги махсус тадбир ишлаб чиққан.

Бу тадбир доирасида газ ва электр идораси¸ милиция ва прокуратура ходимларини ўз ичига олган 10 кишидан иборат гуруҳлар туман бўйлаб қарз ундириш ишига сафарбар қилинган, дейди Озодлик билан суҳбатда мулозим:

- Тадбир давомида аниқланган қарздорликни ундириш чоралари кўрилаяпти. Прокуратурадан вакил, ички ишлар вакили, суд вакили келарканда, кимнинг катта қарзи бўлса, шу ернинг ўзида прокурор жиноий иш очиб шу ернинг ўзида суд ҳукм чиқариб, қарздорликни қоплайдиган суммадаги телевизор бўладими, қўй ëки мол бўладими мусодара қилинаяпти,- дейди мулозим.

Унга кўра, бу тадбир учун Вазирлар маҳкамасининг 283-фармойишига асос бўлмоқда. Фармойишга кўра¸ мижознинг қарз миқдорини аниқлаш учун мол мулки хатланиши мумкин.

Отингни сот¸ молингни сот газ ҳақини тўла

Озодлик маҳаллий аҳоли билан суҳбатлар асносида республиканинг бошқа ҳудудлари¸ ҳусусан Андижон шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳам газ истеъмолчилари газдан қарзи кўпайгани учун судга тортилгани ҳақида суд ижрочилари бўлимлари томонидан чақирув қоғози ола бошлаганларини аниқлади.

Тошкент вилояти Янгийўл туманида истиқомат қилувчи истеъмолчилардан бирининг исми сир қолиш шарти билан Озодликка айтишича, бу чақирув қоғозларида суд ижрочисининг қонуний талабини бажармаган шахс энг кам иш ҳақининг беш баробаридан ўн баробаригача жаримага тортилиши ҳамда ИИБ ходимлари томонидан мажбурий келтирилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Электр бедарвоза эмас

Милиция ва прокуратура ходимлари иштирокида гуруҳнинг қарз ундиришга сафарбар қилингани ҳақида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Ғуломжон Иброҳимов Ўзбекистон президентининг 21 январ куни Қорақалпоғистонга сафари пайтида билдирган эди:

- Қарз ундириш бўйича прокурор¸ милиция бошлиғи¸ солиқ идораси бошлиғи ва ҳокимлик вакилидан иборат гуруҳ тузилди. Бу гуруҳ 1 августга қадар газ ва электр қарзларини ундиради¸ деган эди Бош вазир ўринборасари.

Айни сафар пайтида Мирзиëев “электр энергиянинг бедарвоза” эмаслигини эслатган эди.

XS
SM
MD
LG