Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:44

АҚШ: Ўзбек пахтаси энди болалар меҳнати маҳсули эмас


Uzbekistan - cotton harvest in Samarkand region, 19 September 2015
Uzbekistan - cotton harvest in Samarkand region, 19 September 2015

АҚШ Меҳнат департаменти “Болалар меҳнати ёхуд мажбурий меҳнатдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган товарлар рўйхати”ни – эълон қилди. Бу рўйхатда дунёдаги 76 мамлакатда ишлаб чиқарилган 148 та маҳсулот ўрин олган. Бу йил Ўзбекистон пахтаси ушбу рўйхатдан ўчирилди.

АҚШ Меҳнат вазирлиги болалар меҳнатидан фойдаланишнинг энг ёмон шакли бўйича хулосалар жамланган 17-йиллик ҳисоботини эълон қилди.

Ушбу ҳисоботда болалар меҳнатидан фойдаланишнинг энг ёмон шаклларини бартараф этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш мақсадида ҳукуматлар олиб бораётган ишлар баҳоланган.

Ҳисоботда таъкидланишича, Ўзбекистон ҳукумати сўнгги йилларда пахта йиғим-терими даврида болалар меҳнатидан фойдаланишни сезиларли равишда қисқартиргани натижасида, Ўзбекистон биринчи марта мўътадил ўсишга эришган мамлакатлар қаторидан ўрин олган.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг бу ҳақда 21 сентябр куни чиқарган баёнотида Тошкент ҳукумати учун бу катта ютуқ экани таъкидланади.

"Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистонни бундай муҳим ютуқ учун олқишлайди. АҚШ Ўзбекистон ҳукуматини мустақил кузатувчиларга аввалдан эълон қилмасдан жойларга бориб пахта мавсумида яратилган меҳнат шароитларини мониторинг қилишларини чекламасликка ҳамда кузатувчиларга таҳдид ўтказувчи ва ё ушлаб турувчи, қолаверса, болалардан мактабга пахта олиб келишни талаб этувчи расмийларни жазолашга чақиради", - дейилган АҚШ элчихонаси баёнотида..

Ҳисоботни тўлиқ ҳолда мана бу линкда ўқиш мумкин: http://www.dol.gov/ilab/reports/child-labor/findings.

Халқаро меҳнат ташкилотига кўра, дунёдаги ҳар 10 нафар боланинг бири турли кўринишдаги меҳнатга жалб этилади ва бу сон 152 миллиондан ошди. Мажбурий меҳнатнинг турли шакллари билан ҳисоблаб чиқилганда, жаҳонда 25 миллион бола меҳнатга мажбурланади.

Ўзбекистон ҳукумати йилларки пахта-йиғим теримида мажбурий болалар меҳнатидан фойдаланаётганликда халқаро танқидлар остида қолиб келган.

Бироқ сўнгги йилларда болалар пахта теримига чиқарилмай, улар ўрнига бюджет ташкилотлари ходимлари ёппасига теримга жалб этила бошланди.

Ўтган йил "Пахта кампанияси" ташкилоти томонидан чиқарилган ҳисоботда ўзбек ҳукумати фермерларни тизимли равишда давлат пахта режасини бажаришга, бюджет ташкилотлари ходимларини пахтани териб олишга мажбурлагани хусусида айтилганди.

"Пахта кампанияси" ташкилотига кўра, Ўзбекистонда ҳар йили пахта мавсумида 1 миллиондан ортиқ одам пахта теримига мажбурланади.

XS
SM
MD
LG