Чодирҳаëлнинг бугунги сонида эса ¸ “Абдуллажон”¸ "Бомба", "Яратганга шукур", "Кичкина табиб"¸"Осмондаги болалар"ва “Қўрғошин” филмлари билан ўзбек томошабинларига танилган киночи Зулфиқор Мусоқов билан суҳбат қурдик.
Тарғибот кинолари олишга ихтисослашган киночи Ҳилол Насимов "Ўзбекфильм" киностудиясига раҳбар вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бундан олти ой олдин айни вазифага тайинланган президент Матбуот хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Комилжон Шамсиддинов эса ишдан олинди.
Бу кадр ўзгаришлари Ўзбекистон кино идораларидаги икки йилдан зиëд давом этган мисли кўрилмаган тафтиш ортидан амалга ошмоқда.
Кино соҳасидаги раҳбарларнинг тез алмашинуви ўзбек киноиндустрияси тафтиш қилинганда юзага чиққан ўта аянчли аҳвол¸ хусусан¸ коррупцияни бартараф қилишни мақсад қилгани иддао қилинмоқда.
Озодлик ўзбек кино индустриясидаги ўзгаришлар фонида кино усталари билан қатор суҳбатларни эфирга узатди.
Бундан олдин Шуҳрат Аббосов¸ Али Ҳамроев¸ Аюб Шаҳобиддинов¸ Рустам Сагдиев ва Улуғбек Йўлдошевлар билан қилган суҳбатларимизда ўзбек киносининг таназзулдан чиқиш йўллари ҳақида суҳбатлашган эдик.
Чодирҳаëлнинг бугунги сонида эса ¸ “Абдуллажон”¸ "Бомба", "Яратганга шукур", "Кичкина табиб"¸"Осмондаги болалар"ва “Қўрғошин” филмлари билан ўзбек томошабинларига танилган киночи Зулфиқор Мусоқов билан суҳбат қурдик.
"Абдуллажон" бадиий филмини илк бор Зулфиқор Мусоқовни машҳур қилган филм, дейиш мумкин.