Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:43

Ўзбекистонлик фермер: пахтада қўл меҳнатини 3 йилда 30 %га камайтириш имконсиз


Ўзбекистон ҳукумати 2020 йилга бориб пахта йиғим-теримида қўл меҳнатини 30 фоизга камайтириб, ҳосилнинг 80 фоизини пахта териш машиналари ёрдамида йиғиштириб олишни режаламоқда. Ўзбек расмийларининг бу баёноти Тошкентда ўтаётган Халқаро пахта ярмаркасида янгради.

Ҳукумат мулозимларига кўра, бу замонавий пахта териш комбайнларини жорий қилиш ҳисобига амалга оширилади.

Ўзбекистон ҳукумати мулозимлари пахта етиштиришда қўл меҳнатини кемайтириш ҳақида биринчи марта гапираётгани йўқ.

2013 йилнинг октябрида Тошкентда Халқаро пахта ва тўқимачилик ярмаркасининг очилиш маросимида Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев “2016 йилга бориб Ўзбекистон пахта йиғим-теримини 80-90 фоиз механизациялашган тартибда амалга оширади”, - деган эди.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, пахта териш машиналари ишлаб чиқариш кескин камайиб кетди ва пахта асосан қўлда териладиган бўлди.

Айни пайтда Ўзбекистон ҳукумати пахта теримида мажбурий меҳнатдан фойдаланилаётгани сабаб инсон ҳуқуқлари халқаро ташкилотларининг қаттиқ танқидларига учраб келмоқда.

Хўш, ҳукуматнинг роппа- роса 3 йилда янгиланган бу режаси қанчалик реал?

Озодлик шу савол билан Фарғона вилоятининг Фурқат туманида 27 йилдан буён пахта етиштириш билан шуғулланиб келаётган фермер Очил Бегматовга мурожаат этди ва унинг жавобини сарлавҳага чиқардик. Суҳбат давомида у негалигини тушунтириб беради:

Фарғоналик фермер Очил Бегматов билан суҳбат.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:58 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG