Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:41

Тадбиркор ва аҳолига микрокредит ажратиш тизими соддалаштирилади


Шавкат Мирзиëев

Шавкат Мирзиëев

Президент

Президент Мирзиëев 2017 йилнинг 17 март куни "Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарор қабул қилди.

Ижро тўхтаб қолди
Қарор чиқиши билан унинг ижросига киришган тижорат банклари икки ойча ўтиб¸ ресурс тугагани асосида кредит ажратишни деярли тўхтатди.

Президент Шавкат Мирзиëев жорий йилнинг 17 март куни аҳолига микрокредит ажратишни соддалаштиришга қаратилган қарор чиқарди.

"Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" деб номланган бу қарордан кўзланган асосий мақсад¸ "тадбиркорлик субъектлари ва барча аҳоли қатламининг имтиёзли микрокредитлардан кенг фойдаланишини таъминлаш, шунингдек, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини рағбатлантириш орқали аҳоли бандлигини янада ошириш" деб изоҳланди.

Мазкур қарорда “тижорат банклари кредити ҳисобидан сотиб олинадиган қорамол, қўй-эчки, қуён, парранда, балиқ, асалари уяси, мевали дарахт ва ток кўчатлари, уруғ, минерал ўғит, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари, маиший техника, ускуналар, қурилиш материаллари ва бошқа товарларни ҳеч қандай чекловларсиз нақд пулсиз ҳисоб-китоб йўли билан етказиб беришни ташкил этиш” буюрилган эди.

Бу қарор чиққан кундан тижорат банклари Мирзиëевнинг микрокредит ваъдасини бажариш¸ яъни аҳолига 2-3 йил муддатга устамаси 9 фоиздан ошмаган кредит беришни бошлаб юборди.

Аммо ижро бошланганидан икки ой ўтиб-ўтмай¸ аксар тижорат банклари қарорда белгиланган аксар мақсадлар учун кредит сўраганларни қуруқ қўл билан қайтаришга ўтди.

Озодлик суҳбатлашган ўнга яқин турли тижорат банки кредит бўлими мутасаддилари амалда кредит беришнинг тўхтаб қолганини "банклардаги ресурсларнинг тугагани" билан изоҳлашди.

17 март кунги қарор ижроси тўхтаб қолганини тасдиқлаган Ўзбекистон банк тизими раҳбариятига яқин мулозим¸ тижорат банкларини ëппасига президент белгилаб берган лойиҳаларга имтиëзли ставкаларда кредит ажратишга мажбурлаш¸ уларни оғир ҳолга солиб қўйганини билдирди.

"Агар давлат у ëки бу лойиҳани ўзи учун устивор деб белгиласа ва уларни кредитлаштиришни муҳим деб билса¸ бунинг учун ўзо маблағ ажратиши лозим. Мирзиëев¸ яъни давлат раҳбари аҳоли товуқчилик¸ чорвачилик¸ лимончилик¸ асаларичилик учун кредит олиб¸ ўзини иш ва даромад манбаси билан таъминласин¸ деб қарор чиқардию¸ бу кредитни беришни тижорат банклари зиммасига юклади. Банклар президент буйруғини бажараман¸ деб бор маблағини 9 фоизлик кредитга тарқатди. Кутилганидек¸ кўп ўтмай¸ уларда бу қарор ижросини давом эттиришга маблағи қолмади"¸ деди Ўзбекистон банк тизими мутасаддиларидан бири.

Банклардаги ликвидлик муаммоси кучайиб¸ бу жараëн тўхтаб қолгандан кўп ўтмай¸ 16 июнь куни президент Мирзиëев Ўзбекистон тижорат банклари устав капиталидаги давлат улушини Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини маблағлари ҳисобига 500 млн доллар эквиваленти миқдорига ошириш ҳақида қарор чиқарди.

Бу қарорни шарҳлаган айрим ўзбекистонлик банкирлар¸ тижорат банкларидаги ликвидлик муаммосини қисман ҳал этишга қаратилган бу қарор ижроси¸ Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағи ҳисобига аҳоли ва тадбиркорларга кредит ажратишни қайта давом эттиришга имкон бериши мумкинлигини билдирди.

"Аммо чекланган бу маблағлар энди товуқчилик ëки қорамолчилик эмас¸ ишлаб чиқариш ва иш ўринлари яратувчи муҳим инвестицион лойиҳаларга ажратилади. Бу ëғига кредит олиш қарорда ëзилгани каби осон бўлмайди"¸ деди Озодликка кредит ажратиш жараëнига алоқадор банк мутасаддиси.

24 июнь куни Ўзбекистон Марказий банки қайта молиялаш ставкаларини 9 фоиздан 14 фоизга кўтарди. Бу эса¸ тижорат банкларидан аҳоли ва тадбиркорлар оладиган кредит ставкаларининг ҳам 6-10 фоизга ошганини англатади.

Банклар аҳолига тарқатган соддалаштирилган микрокредитларнинг мақсадли ишлатилмагани¸ кредитлар устама фоизларининг тўланмаëтгани ортидан¸ қатор тижорат банклари бош офисларининг Озодликка билдиришича¸ июнь ойида банк ходимлари энди уйма-уй юриб аҳолини қарзи ва ставкаларини вақтида тўлашга чақирмоқда.

"Берилган кредитлар қайтмагунча¸ президент қарои ижросининг қайта давом этиши қийин бўлади"¸ деди Озодлик суҳбатлашган банк ходимларидан бири.

XS
SM
MD
LG