Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:44

Қўшработ ЙҲХБ бошлиғи иштирок этган автоҳалокат натижаси сохталаштирилгани иддао қилинмоқда


Жамшид Мамитовнинг Нексия автомобили
Жамшид Мамитовнинг Нексия автомобили

Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Жамшид Мамитовга тегишли автомобил 21 апрел куни катта тезликда светофорда тўхтаб турган автомобилнинг орқа томонига зарб билан келиб урилган.

Воқеа гувоҳларининг айтишларича, машина рулида Жамшид Мамитовнинг ўзи маст ҳолатда бўлган, ёнида бошқа ҳеч ким бўлмаган. Аммо, автоҳалокат ҳодисаси бошқа одамнинг номига расмийлаштирилган.

Жамшид Мамитовнинг ўзи ва бу ҳодисани ўрганган терговчи машина рулида бошқа одам бўлганини айтишмоқда.

Қўшработ ЙҲХБ бошлиғи иштирок этган автоҳалокат натижаси сохталаштирилгани иддао қилинмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:58 0:00
Бевосита линк

Озодликка юборилган видеода шикастланган автомобилнинг ҳайдовчи ўриндиғидан Жамшид Мамитовнинг олиб туширилаётгани акс этган.

Гувоҳлар ҳайдовчи ўриндиғидандан Жамшид Мамитов чиқариб олинаётганини айтмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:54 0:00

Cамарқанд вилоятининг Қўшработ тумани марказида 21 апрель куни эрталаб соат олтиларда светофорда турган Lacetti автомобилининг орқасига катта тезликда келган Nexia машинаси зарб билан урилган.

Автоҳалокат натижасида иккала машина қаттиқ шикастланган ва Қўшработ тумани ЙҲХБ бошлиғи Жамшид Мамитов енгил тан жароҳати олган.

Лобовойга кимнинг боши урилган?

Воқеа гувоҳлариндан бири Абдурасул Баротовнинг айтишича, Nexia рулида маст ҳолатдаги Жамшид Мамитовнинг ўзи бўлган:

- Мен ўзим гувоҳ бўлдим, Nexia рулида ГАИ бошлиғи Жамшид Мамитовнинг ўзи эди. Маст ҳолда эди. Пешонаси қонаб кетган эди. Уни машинадан чиқариб, бошқа машинага ўтқазишди. Нега булар ҳамма кўриб турган нарсани яширмоқчи бўлади. Суратга қаранг, ҳайдовчи томондаги ойна зарбдан ёрилган. Жамшид Мамитовнинг ҳам боши ёрилган. Кейин ҳайдовчи ўрнига тиқиштирилган Жўрабек деганнинг бир жойи ҳам тирналмаган”.

Жамшид Мамитовнинг Нексия автомобили, ҳайдовчи томондаги ойна ёрилган
Жамшид Мамитовнинг Нексия автомобили, ҳайдовчи томондаги ойна ёрилган

"Воқеадан бир соат ўтиб, рулдаги одам бошқа бўлиб қолди"

​Воқеанинг иккинчи гувоҳи Акмал Қўнишовнинг айтишича, унинг укаси Жамшид Мамитовни касалхонага олиб борган:

- Укамнинг машинасига ортиб олиб борилган. Лекин касалхонага кирмаяптида, доим бирга юрадиган таниши Анвар деган эшон ва Жўрабек таксичини чақиряпти. Улар келиб машина номерини ечиб оляптида, Жўрабек рулда мен эдим, деяпти. Мен кейин ички ишларга бориб мурожаат қилдим, ГАИ бошлиғи ичган, уни 01 тиббий экспертизадан ўтказинглар десам, қабул қилмади. Кейин прокуратурага бордим. Прокурорга борсам, менинг ваколатимга кирмайди, деди. Кейин Самарқанд вилояти ИИБга телефон қилсак, отделга боринглар, сизларни кутиб олади, деди. Лекин отделда ҳам, эртага келасизлар деб қабул қилмади.

Суҳбатдошнинг айтишича, авария содир қилинган жойга эксперт ва мутахассислар келмаган, машиналар ўзбошимча олиб кетилган:

- Жамшид Мамитовнинг рулда ўзи бўлганлигини ўнлаб одамлар кўрди, видеода машинадан суғуриб олишаётгани кўриниб турибди. Жўрабек деган унинг югурдаги қандай рулда пайдо бўлиб қолди, ҳамма ҳайрон. Жамшиднинг боши ойнани уриб ёриб юборган, пешонасини ёрилиб кетган, қон оқиб ётибди. Бу соппа-соғ Жўрабек дегани эса рулда мен эдим, деб турибди.

Қўшработда ЙҲХБ бошлиғи маст ҳолатда авария қилгани иддао қилинмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:25 0:00

"Жамшид Мамитов маст ҳолда эди"

Учинчи гувоҳ, қўшработлик Бахтиёр Эргашевнинг айтишича, воқеа у яшаётган уйнинг яқинида содир бўлган:

- Эрталаб соат олтилардан ўтган эди, гумбурлаган товуш эшитилди. Чиқиб қарасак, шунақа воқеа бўпти. Бу шоҳбекатнинг олди. Жамшид ГАИнинг юзларидан қон оқиб ётибди. Рулда ўзи бўлганига гувоҳ бўлдим. Гапиришидан шундай мастлиги кўриниб турганди.

"Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди"

Бу воқеани кузатиб келаётган қўшработлик мустақил журналист, 65 яшар Ялғош Сариевнинг айтишича, бу ишни тергов қилган расмийлар “қарға-қарғанинг кўзини чўқимайди” мақолига амал қилиб, ишни сохталаштиришган:

- Мен ўнлаб воқеа гувоҳлари билан суҳбатлашдим. Уларнинг ҳаммаси рулда Жамшид Мамитов бўлганлигини тасдиқлашяпти. Уларнинг тушунтириш хатлари ҳам бор, менда. Ҳақиқатни кўра била туриб яшириш, қачонгача давом этади. Ичган, маст ҳолатда машина бошқарган ЙҲХБ бошлиғининг бу харакати оддий ҳайдовчига нисбатан бир неча баробар ортиқ жавобгарликка сабаб бўлмайдими? Қолаверса, тезкор гуруҳи ҳамда тергов бўлимидан Зокир Очиловнинг ҳақиқий воқеадан кўз юмиши ҳам ўз ҳуқуқий баҳосини олиши керак.

"Машина рулида Мамитов бўлган видеони кўрганим йўқ

Қўшработ тумани ички ишлар бўлими терговчиси Зокир Очилов, Озодлик билан суҳбатда суриштирув давомида машинани Жамшид Мамитов эмас, балки бошқа киши бошқарганини айтди:

- Ўша куни авария содир этган шахслар тиббий кўрикдан ўтказилган. Уларнинг қонидан алкогол топилмаган. Жамшид Мамитовнинг машина рулидан чиқариб олинаётгани видеосини мен кўрганим йўқ. Агар шундай видео бўлса, унинг ҳаққонийлигини экспертиза қилиш керак. Қолган саволларингизга шу ерга келиб жавоб олишингиз мумкин.

"Рулда мен бўлмаганман"

Қўшработ тумани ЙҲХБ бошлиғи Жамшид Мамитов Озодлик билан суҳбатда машина рулида бошқа киши бўлганини иддао қилди:

- Ўша куни ҳақиқатан мен аваридан кейин шок ҳолатида бўлганман. Бошим билан олд ойнага урилганман, кўзимга шиша синиб кирган. Шокдалигим учун мастга ўхшаб гапирганман. Рулда Жўрабек Абдраззоқов бўлган. Мен бу йигитни баъзан чарчаган кунларим ёнимга олиб юраман. Ёрдам учун. Ўша куни ҳам мен ёнида ухлаб қолганман, қандай урилганини билмайман. Ҳозир текшириш кетяпти, экспертиза хулосалари чиққандан кейин судга оширилади. Балки жарима қилишар. Лекин мен рулда бўлмаганман. Менга қарши ариза ёзган одамларнинг баъзиларининг ўзини, баъзиларининг ўғлини ичиб ҳайдагани учун протокол қилганман, шунга улар мендан аламзада.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:34 0:00
Бевосита линк

Озодлик воқеа жараёнини кузатиб боради.

XS
SM
MD
LG