Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:34

Инсон юрагини тана ташқарисида тирик сақлашнинг янги усули топилди


Инсон юрагини тана ташқарисида “ухлатилган” ҳолда сақлаш методини аниқланди. Янги метод ёрдамида юракни махсус идишда бир кун ёки ундан ҳам кўп вақт тирик сақлаш мумкин.

Бу услуб илк маротаба август ойида синаб кўрилган. Аммо илк тажриба давомида юрак уч соатгина сақлаб турилган, холос. Олимлар аста-секин бу муддатни 24 соатгача чиқаришни режалаштирмоқда.

Янги технологияни Швециядаги Лунд университети ходими Стиг Стин ишлаб чиққан. Унинг ишонишича, эндиликни юракни бир неча кунгача тирик сақлаш мумкин.

Юракни тана ташқарисида узоқроқ сақлаш трансплантацияга муҳтож одамлар учун донор юрак сонини оширади.

Ҳозирда деярли барча орган трансплантацияси учун узундан-узоқ навбат кутиш керак. Жаҳон бўйлаб ҳар йили минглаб одам донор топа олмай нобуд бўлади.

XS
SM
MD
LG